• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда карантин қоидаларини менсимай маст ҳолатда жанжал кўтарган шахс 15 суткага қамалди

    Спиртли ичимлик ичиб, уйида жанжал кўтарган ва кўчага чиқиб карантин қоидаларини бузган самарқандлик фуқаро 15 суткага қамалди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, 2020 йилнинг 21 апрель куни соат 19:30 да булунғурлик фуқаро И.А. яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолган ва уйида жанжал кўтарган. Бундан қўрқиб кетган қизи Э.С. профилактика инспекторини чақирган. Профилактика инспекторининг келишини эшитган И.А. эса кўчага қочиб чиққан.

    Маст ҳолда карантин қоидаларига зид равишда кўчада ниқобсиз юрган И.А. профилактика инспектори томонидан топилиб, сўроқ қилинганида ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, бақир-чақир қилиб жанжал кўтарган.

    Булунғур туман маъмурий судининг маълум қилишича, И.А. илгари ҳам шундай ҳуқуқбузарликларни содир қилгани учун жазоланган. Аммо тегишли хулоса чиқармаган.

    Суд ҳукмига кўра, И.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси 1- қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбли деб топилган ва 15 суткага қамалган.

    Шунингдек, Самарқанд шаҳрида карантинда рухсатномасиз автомобиль бошқарган ва ЙПХ инспекторидан қочган ҳайдовчи қилмиши учун 10 суткага қамалди.

    Аниқланишича, 2020 йилнинг 21 апрель куни Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасида ўтказилган рейд тадбирида фуқаро Н.А. бошқарувидаги Spark тўхтатилганда ҳайдовчида карантин пайтида автомашина бошқариш учун махсус рухсатномаси йўқлиги маълум бўлган.

    Ҳайдовчи мазкур ҳолат ҳақида маъмурий баённома тузмоқчи бўлган ЙПХ инспектори ва давлат санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатиб, машинасида қочиб кетган.

    Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Пардаевнинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳуқуқбузар ҳайдовчи Н.А.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Фуқаронинг карантин қоидаларига риоя этмагани юзасидан Самарқанд шаҳар ДСЭОМ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир:  

    • Самарқандда қўшниларини ҳақоратлаган маст фуқаро ва қочоқ ҳайдовчи қамоққа олинди
    • Сирдарёда карантин қоидаларини бузган яна бир фуқаро 15 суткага қамалди

    24.04.2020, 02:33   Изоҳ (0)   31291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 1,6 млрд доллар қарз олиш бўйича келишувларга эришган

    24.04.2020, 00:31

    Андижонда ҳамширани 13 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди

    23.04.2020, 23:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

    23.04.2020, 22:22

    Зироат Мирзиёева раислигидаги фонднинг фаолияти 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошланди

    23.04.2020, 21:33

    Шавкат Мирзиёев пандемиянинг тўқимачилик саноатига таъсирини юмшатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    23.04.2020, 21:09

    Ўзбекистонга иссиқхона ва паррандачилик учун четдан олиб келинадиган товарларга қандай имтиёзлар берилиши айтилди

    23.04.2020, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.