«Манчестер Сити» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Габриэль Жезус коронавирусга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшди.
Sport Witness нашрининг хабар қилишича, футболчи Бразилиядаги харобаларда яшовчи аҳолига уч тонна озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатган.
Жезус Бразилияда коронавирусга қарши кураш учун ташкил этилган шоу эфирида хайрияни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи Сан-Паулудаги харобаларда улғайган.
Бразилияда 24 апрель ҳолатига коронавирус юқтириб олганлар сони 50 мингдан ошди. 3,3 минг нафарда зиёд киши вафот этган, 26,5 мингдан ортиқ киши вирусни енгиб ўтган.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)