• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Роналдо «Олд Траффорд» олқишини олган кеча. Чемпионлар Лигасини безаган ўйинга 17 йил тўлди

    Бундан роппа-роса 17 йил аввал, 2003 йил 23 апрель куни, «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» иштирокида Европа Чемпионлар Лигасининг энг ёрқин баҳсларидан бири бўлиб ўтганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Юлдузлар жанги

    Илк учрашувда қўлга киритилган 3:1 ҳисобидаги ғалаба мадридликларнинг устунлигини таъминлаб турарди. «Реал»нинг юлдузли таркиби 2001/02 йилги мавсумни кўтаринки ўтказган ва ёзда «Интер»дан Роналдони сотиб олганди. Бироқ Мадриддаги баҳсда бразилиялик ўйинчи эмас Рауль катта саҳнага чиқади ва дубль қайд этган ҳолда жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшади. Бироқ Рауль жавоб ўйинини кўричак бўлиб қолгани сабаб ўтказиб юборади.

    Биринчи учрашувдаги мағлубиятдан сўнг Фергюсон ўйинга жанговар таркибни ташлайди. Ўз навбатида «галактикос» ҳам юлдузли таркиби билан иштирок этади.

    «Манчестер Юнайтед»: Бартез, Браун, Фердинанд, Силвестр, Оши, Батт, Кин, Верон, Сульшер, Гиггз, ван Нистелрой.

    «Реал Мадрид»: Касильяс, Ерро, Элгера, Салгадо, Роберто Карлос, Макалеле, Макманаман, Фигу, Зидан, Гути, Роналдо.

    Асосий юлдузлар

    Роналдо: Сўйлоқ 2002 йилги Жаҳон Чемпионатида порлаган, саккизта гол урган ҳолда Бразилиянинг чемпионлигига муҳим ҳисса қўшганди. «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйингача у мадридликлар сафида Чемпионлар Лигасида бор йўғи иккита гол урганди. Рауль йўқлиги сабаб «Олд Траффорд»да асосий марказий ҳужумчи сифатида фақат ўзи қолганди.

    Руд ван Нистелрой: Нидерланлиялик футболчи ЕЧЛ 2001/02 йилги мавсумида 10 та гол билан тўпурарга айланган, «Реал»га қарши чорак финал баҳсига қадар эса 2002/03 йилги мавсумда 11 та тўп киритишга улгурганди.

    Дэвид Бекҳэм: «Арсенал»га қарши Кубок баҳсидан сўнг футболчи ва жамоа бош мураббийи Алекс Фергюсон ўртасида ўша машҳур жанжал содир бўлганди. Натижада Бекҳэм захирада кўп қолиб кетар, унинг жамоани тарк этиши деярли аниқ бўлиб қолганди.

    Фото: The Guardian

    Фото: The Guardian

    Роналдо — феномен, Бекҳэм эса бетакрор

    Ўйин кутилганидек «қизил иблислар»нинг босими билан бошланади. Дастлабки хавфли вазиятни майдон эгалари уюштиради, бироқ ван Нистерой имкониятдан фойдалана олмайди. Мадрид клуби эса дастлабки қарши ҳужумни голга айлантиради. Макманаман, Фигу, Зидан ва Гутининг тезкор узатмаларидан кейин Роналдо қулай вазиятга чиқиб боради ва жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилади.

    Биринчи бўлим охирида ван Нистелрой Оле-Гуннар Сульшернинг узатмасидан сўнг мувозанатни тиклашга муваффақ бўлади, бироқ умумий ҳисоб ҳануз испан клуби томонида эди.

    Танаффусдан кейин Роналдо жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини аниқ зарба билан якунлайди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб «Реал» ҳимоячиси Иван Элгера ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяди ва ўйинга яна интрига қайтади. Кўп ўтмай Фигудан тўпни қабул қилиб олган Роналдо чамаси 25 метрлардан мукаммал зарба йўллаб, Бартезни доғда қолдиради.

    Ўйин тақдири деярли ҳал бўлгач Висенте дел Боске бразилиялик иқтидор эгасини захирага олади. Шу вақтда «Олд Траффорд»га йиғилган мухлислар ўрниларидан турган ҳолда Роналдони олқишлайди.

    Бу орада Бекҳэм ҳам майдонга тушган ва ўйиннинг якуни чиройли бўлишини таъминлаб берганди. 71-дақиқада Дэвид жарима зарбасини идеал даражада ижро этади, Касильяс қолганлар қатори фақат томошабин вазифасини ўтайди.

    Ўйин якунланиши арафасида англиялик футболчи дублни расмийлаштиради.

    «Манчестер Юнайтед» уйида иродали ғалабани қўлга киритади, бироқ қарама-қаршиликдаги умумий ҳисоб 5:6 билан якунланади ва «Реал» ярим финал сари йўл олади.

    Ўйиндан кейинги фикрлар

    Дэвид Бекҳэм: «Роналдо бизни кўмиб ташлади. Рауль кўричак бўлиб қолганди, шу тариқа уларнинг юлдузи ўйинни ўзига олди. Барча ишқибозлар ўрнидан турган ҳолда уни қарсаклар билан кузатди ва унга «Юнайтед» футболчисига қандай ҳурмат кўрсатилишини кўрсатиб қўйди. Манчестер одамлари футболни яхши тушунади».

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Роналдо: «Бу кечани ҳеч қачон унутмайман».

    Висенте дел Боске: «Исталган вақтда ўйин бирор жамоанинг сценарийси остида кечиши мумкин эди. Мухлислар футболчилар каби ўзини қандай тутиш борасида ажойиб намуна кўрсатди. Фантастика».

    Алекс Фергюсон: «Бундай учрашувнинг иштирокчисига айланиш — улкан роҳат. Бу ўйин орзулардаги футболни кўрсатиб берди».

    Кейин нима бўлди

    «Десима» ва Чемпионлар Лигаси ғолиблиги жуда яқин эди, бироқ мадридликлар ярим финалда «Ювентус» тўсиғидан ўта олмайди. Клуб Испания чемпионига айланади, аммо бу дел Боскени истеъфодан қутқариб қололмайди. Унинг ўрнини Карлуш Кейруш эгаллайди. Шунингдек, «Реал» ёзда таркибини Бекҳэм билан тўлдиради.

    2003/04 йилги мавсум «Реал»га кўплаб совринларни ваъда қилётгандек кўринади. Бироқ мавсум охирига яқин Роналдо жароҳат олади. «Қироллик клуби» Испания Кубоги финалида ютқазади, ЕЧЛ чорак финалида «Монако»га имконият бой берилади, кейин эса кетма-кет бешта мағлубиятдан сўнг Испания чемпионлиги «Валенсия»га совға қилинади...

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    23.04.2020, 23:24   Изоҳ (0)   38783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Муҳими бундай ўйинларда иштирок этиш, уни муҳокама қилиш эмас». Жонли эфирда Абрамов ва Гейнрих ўртасида баҳс юзага келди

    23.04.2020, 20:59

    Вадим Абрамов Осиё Кубоги—2011 да нима сабабдан Одил Аҳмедовни марказий ҳимояда ўйнатганини айтди

    23.04.2020, 18:59

    «Ростов» таркиби деярли 20 фоизга арзонлашди. Энг катта пасайиш Шомуродовда қайд этилди

    23.04.2020, 16:11

    Роналдодан Чемпионлар Лигаси учун ўзгача қуръа. Бразилиялик қуръа сабаб идиш-товоқ ювишга мажбур бўлди (видео)

    23.04.2020, 15:09

    «Роналду ҳеч қачон Мессига ўхшай олмайди» — Кассано

    23.04.2020, 14:07

    Mediapro раҳбари: «Барселона» Неймарни қўлга кирита олмайди, бу имконсиз иш

    23.04.2020, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35

    Ўзбекистонда мактабларда дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:31

    Ўзбекистонда солиқ текширувларини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистон | 25 август, 18:30

    Дори ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:18

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:05

    “Манчестер Юнайтед” етакчисига Саудия Арабистонидан таклиф бор

    Спорт | 25 август, 18:04

    Юрак хуружини эрта аниқлашга ёрдам берадиган 6 та огоҳлантирувчи белги

    Лайфстайл | 25 август, 17:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.