Ўзбекистонда 21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 21 кишига ошиб, 1678 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1657 тага етгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг олти нафари вафот этди, 357 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин тартиби 10 майга қадар узайтирилган. Республика махсус комиссияси карантин даври учун янги тартибларни эълон қилди.
Изоҳ (0)