Ўзбекистонда карантин вақти бўлишига қарамай, маҳаллаларда озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари кийим-кечак, хўжалик моллари савдоси ҳам аста-секин йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда 21 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирлиги расмийси сўз юритди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.
«Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча чекловларнинг шу йилнинг 10 майига қадар узайтирганлигини ҳисобга олиб, аҳоли учун бир нечта қулайликлар яратилди. Жумладан, ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар ва ҳ.к.) савдосини ташкил этишга рухсат берилди. Мазкур сайёр савдо нуқталарига маҳаллалар ҳам киритилди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, бундай кўчма савдоларда ижтимоий масофа (2 метр) сақланиши ҳамда санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилиниши мажбурий этиб белгиланди», — деди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева.
Изоҳ (0)