Ўзбекистонда коронавирус билан хасталанган яна бир эркак бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Ш. юрак ишемик касаллиги, гипертония иккинчи даражаси, атеросклеротик кардиосклероз, икки томонлама пневмония ва ўткир нафас етишмовчилиги ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. 73 ёшли беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатдаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ кардиолог, вирусолог, пулмонолог, терапевт, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Бу Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморнинг вафот этиши билан боғлиқ олтинчи ҳолатдир. Бунгача

вафот этгани маълум қилинган эди.

Ўзбекистонда 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1657 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 293 нафари эса соғайган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.