Канаданинг Янги Шотландия провинциясидаги Портапик шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолатни терроризм билан боғламаяпти. Ҳалок бўлганлар орасида 23 ёшли полиция ходими ҳам бор, шунингдек, яна бир ҳуқуқ-тартибот органи вакили жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, 18 апрель куни 51 ёшли Габриэль Уортман Портапикда отишма уюштирган. Аввалроқ полиция мерган қўлга олинганини маълум қилган бўлса, кейинроқ у ҳалок бўлганини билдирди.
Эркак полициячиларники каби машинада, полиция формасига ўхшаш кийимда бўлган. Бироқ Уортман ҳуқуқ-тартибот органи ходими бўлмаган ва унинг машина номери хизмат автомобиллариникидан фарқ қилган.
Канада бош вазири Жастин Трюдо полициячиларга миннатдорчилик изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирди.
Изоҳ (0)