• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саудия Арабистонида дунё мусулмонларига таровеҳ намозини уйда ўқиш тавсия қилинди

    Саудия Арабистони Уламолар кенгаши бутун дунёдаги мусулмонларни Рамазон ойи давомида барча намозларни, жумладан, таровеҳ намозини ҳам уйда ўқишга чақирди. Бу ҳақда SPA агентлиги хабар тарқатган.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Мурожаатда оммавий йиғилишлардан узоқроқ бўлиш, яъни ифторликларни ўз хонадонларида, оилавий тарзда уйдан чиқмай ўтказиш сўралган.

    «Мусулмонлар ҳаётнинг қадрига етиш ва эзгу ишларни қилиш Аллоҳ томонидан буюрилган вожиб амаллардан бири эканини унутмасликлари лозим», — дейилган баёнотда.

    Саудия Арабистони бош муфтийси шайх Абдул Азиз ал-Шайх 17 апрель куни мусулмонларга мурожаат қилиб, Рамазон ойида уйда намоз ўқишга чақирганди. Инфекция тарқалиши тўхтамайдиган бўлса, Ҳайит байрами ҳам оммавий тарзда нишонланмаслиги мумкин.

    Март ойи ўрталарида Саудия Арабистони қироллигида жамоат намозлари вақтинча тўхтатилган ва фақат иккита — Макка ҳамда Мадинадаги масжидда жамоат бўлиб намоз ўқишга рухсат берилганди. Бироқ кейинчалик коронавирус тарқалиши хавфи сабаб Ал-Ҳаром ва Набавий Масжидда ҳам намоз ўқиш тўхтатилди. 23 март куни Саудия Арабистонида комендантлик соати жорий этилган, 24 март куни мамлакатда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилган. Шунингдек, мамлакатда аҳоли ҳамда хорижлик зиёратчилар учун Умра зиёратини амалга ошириш тадбирлари ҳам номаълум муддатга қолдирилган.

    Саудияда халқаро авиапарвозлар вақтинча тўхтаган, спорт тадбирлари ҳам бекор қилинган.

    Мамлакатда COVID-19 юқтириб олиш бўйича биринчи ҳолат март ойи бошида қайд этилган ва Эрондан Баҳрайн орқали келган фуқарода инфекция аниқланганди.  18 апрель ҳолатига кўра қиролликда коронавирус юқтириб олиш бўйича 8274 та ҳолат қайд этилган, 92 нафар инсон касалликдан вафот этган.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам Рамазон ойи яқинлашиб келаётгани муносабати билан мусулмонларга мурожаат қилиб бу борадаги тавсияларини берган. Жумладан, уларга ижтимоий масофани сақлаб, оралиқнинг 2 метр бўлишини таъминлаш, оммавий жойларда мулоқотни чеклаш ва омма кўп тўпланадиган ерларга бормаслик, чилим чекишни қисқартириш ва бошқа маслаҳатлар берилган.

    Мавзуга доир: ОАВ: Саудия Арабистонида 150 нафардан ортиқ шаҳзода коронавирус юқтириб олган

    7 апрелда Саудия Арабистони Рамазон ойида масжидларни очишни режалаштирмаяётгани айтилган, 13 апрель куни Рамазон ойида Саудия Арабистонида таровеҳ намозлари уйда ўқилиши ҳақида фатво берилгани хабар қилинган, кейинчалик шу куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотида таровеҳ намозларини уйда ўқиш тавсия қилинди. 18 апрель куни Тожикистонда масжидлар яна ёпилгани, жума ва таровеҳ намозлари масжидларда ўқилмаслиги, ушбу чоралар коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида амалга оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    20.04.2020, 07:58   Изоҳ (0)   42557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия коронавирусни текширувчи тест тизимини танқид қилган Беларусь президентига жавоб қайтарди

    20.04.2020, 07:40

    АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 40 мингдан ошиб кетди

    20.04.2020, 06:59

    Пирамидадаги «Уйда қолинг» ёзуви, пандемияда оммавий байрамга чиққан беларуслар, карантинга қарши немислар. 19 апрель суратлари

    19.04.2020, 23:40

    Россияда бир сутка ичида коронавирусга чалиниш бўйича 6060 та ҳолат қайд этилди. 48 киши касалликдан вафот этган

    19.04.2020, 23:24

    Коронавирус туфайли АҚШнинг қарзлари рекорд даражага етиши прогноз қилинди

    19.04.2020, 22:54

    Қозоғистонда яна 7 нафар тиббиёт ходимида COVID-19 аниқланди

    19.04.2020, 20:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.