• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда карантин даври учун янги тартиблар эълон қилинди

    Адлия вазирлиги Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантиннинг 2020 йил 10 майигача узайтирилганидан кейин амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча чекловларнинг 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганлигидан келиб чиқиб, қуйидагилар маълум қилинди:

    • Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари 2020 йилнинг 1 июнгача автоматик тарзда узайтирилди.
    • Ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосини сайёр савдо нуқталари орқали санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этишга рухсат берилади. Бунда ижтимоий масофа (2 метр) сақланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши мажбурийдир.
    • Карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг (фуқаролик паспорти, Ўзбекистонда яшаш рухсатномаси), автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади. Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарлик ва бошқа чоралар қўлланилмайди.
    • Карантин даврида пенсия пулларини фақатгина банк пластик карталарига ўтказиш тартиби белгиланганлигини инобатга олган ҳолда пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссион тўловларни ундирмаслик тартиби жорий этилади.
    • Электрон рақамли имзо калитини масофадан туриб олиш механизми жорий этилади.
    • Етказиб бериш хизматини кўрсатувчи лицензиясига эга бўлган, йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари махсус комбинезон (шахсий ҳимоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим.
    • Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ва бериш 2020 йил 10 майгача қадар вақтинча тўхтатилади.
    • Нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча талабларга риоя қилган ҳолда ҳудуддий санитария-эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома асосида 2020 йил 1 сентябрга қадар коронавирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилади.
    Шунингдек, республика ҳудудларида фаолият кўрсатувчи деҳқон бозорларида дезинфекцион ҳолатни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чоралар белгиланмоқда.

    Хусусан, деҳқон бозорларида, шу жумладан, бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақлаган ҳолда «зигзаг» тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.

    Ҳар бир бозорга киришда «дезинфекция туннели» ва «санитария пост»лари, дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар бозор ҳудудида карантин чоралари талабларига риоя этилишини таъминлаб боради.

    Юқорида баён этилган тартиблар бир томондан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга, бошқа томондан эса карантин даврида фуқароларнинг соғлиғи ҳамда ижтимоий муҳофазасини қатъий таъминлашга қаратилган, дейилади ахборотда.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда карантин даврида ОТМларда ҳеч қандай имтиҳонлар ўтказилмаслиги маълум қилинди
    • Тошкент бўйлаб қаерларга карантин тўсиқлари ўрнатилганини кўрсатувчи портал ишга тушди
    Ўзбекистонда 19 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1543 нафарни ташкил этмоқда, ўтган вақт давомида касалликка чалинган беш нафар бемор вафот этган. 19 апрель 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тузалганларнинг умумий сони 225 нафарга етган.

    19.04.2020, 22:29   Изоҳ (0)   265368
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон билан битимни маъқуллади

    19.04.2020, 22:07

    ДСҚ март ойи якуни билан карантин бюджет тушумларига таъсир қилмаганини маълум қилди

    19.04.2020, 21:53

    Адлия вазирлиги ФҲДЁ туман бўлимлари ходимларини ўз хоҳишлари билан ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилаётганига изоҳ берди

    19.04.2020, 21:28

    Ўзбекистонда карантин даврида ОТМларда ҳеч қандай имтиҳонлар ўтказилмаслиги маълум қилинди

    19.04.2020, 21:04

    Карантин даврида шахсий автомобилда тиббиёт муассасасига бориш билан боғлиқ ҳолатларга қўшимча изоҳлар берилди

    19.04.2020, 20:37

    Бош прокуратура картошка ва ун маҳсулотини аҳолига арзон ва кафолатли етказиб берилиши таъминланишини билдирди

    19.04.2020, 20:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.