Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида ота ва ўғил ўртасидаги жанжал оқибатида ота маст ҳолда ухлаб ётган фарзандини болта билан ўлдиришга уринди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Дарё»га маълум қилган.

15 апрель куни соат 18:30 ларда Нукус тумани, Бердақ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган судланмаган, вақтинча ишсиз А.К. маст ҳолда отаси 1952 йилда туғилган, судланмаган, нафақахўр Ж.К. билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилиб, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ота ўғлининг ухлаб қолганидан фойдаланиб, хўжалик болтаси билан чап томон бош ва юз қисмига уриб, уни қасддан ўлдиришга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ж.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 25-модда (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва  97-моддаси 1-қисми (Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.