• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари янада соддалаштирилиши кутилмоқда

    «Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳужжат лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланиши мумкин:

    • 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчилари якуний давлат аттестацияси ҳамда республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларини бирлаштириб, мажбурий фанлар ва мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича ягона тест синовларини апрель—май ойларида ўтказиш;
    • тест синовлари натижалари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;
    • тест синовлари натижаларини мактаб битирувчилари умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш танловида инобатга олиш.
    Шунингдек, қарор лойиҳаси бўйича:
    • мактаб битирувчилари учун тест синови топшириладиган фанлар, баҳолаш мезонлари, топшириқлар сони, тест синовлари ва танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади;
    • Халқ таълими вазирлиги тест синови фанлари бўйича натижасини умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатга қўйиш ва ягона маълумотлар базасига киритиш учун минимал кўрсаткични (қониқарлилик даражасини) белгилайди, мактаб битирувчилари ҳақидаги тегишли маълумотларни ҳар йили 1 февралга қадар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритилишини таъминлайди ҳамда тест синовларини белгиланган талаблар асосида ташкил этилишида масъул ҳисобланади;
    • мактаб битирувчилари мажбурий учта фан ва ўзи танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан тест синовларини топширади;
    • мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар биридан ўтказилган тест синови натижаси қониқарли бўлганда, уларнинг натижаси умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатига баҳолаш мезонига мувофиқлаштирилган ҳолда қўйилади ва қўшимча тест синовларисиз белгиланган тартибда тест синови топширган мос ўқув тили ва таълим йўналиши бўйича танловда қатнашади;
    • мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг камида биридан тест синови натижаси қониқарсиз бўлганда, у мактаб томонидан ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида мажбурий равишда иштирок этади;
    • тест синовларида иштирок этмаган ёки унда қониқарсиз баҳоланганларга белгиланган тартибда барча абитуриентлар қатори июль август ойларида тест синовларида қатнашиш ҳуқуқи берилади.
    Қарор лойиҳасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича тест синовлари ўтказиладиган биноларни зарур қурилмалар билан жиҳозлаш вазифаси юклатилган.

    Ушбу ҳужжат лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни 2020 йил 2 майга қадар билдириш мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил — Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, ОТМлардаги ортиқча фанларни қисқартириш, давлат грантларини ошириш белгилаб берилган, шунингдек, мактаблардаги қоғозбозликлар ҳам қисқариши қайд этилганди. Давлат дастурига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда хориж университетларининг 10 та янги филиали очилади. «Электрон университет» тизими йўлга қўйилиши ҳақида ҳам хабар берилган.

    18.04.2020, 06:45   Изоҳ (0)   60116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сув ҳавзаларида ов қилиш ва балиқ овлашга бир қатор тақиқлар қўйилди

    18.04.2020, 05:36

    Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари: Етиштириш режалаштирган картошка миқдори йил давомида ички истеъмолни тўлиқ қоплашга етади

    18.04.2020, 04:35

    Карантин қоидаларини бузиб, блокпостдан ниқобсиз қўшни вилоятга ўтмоқчи бўлган самарқандликлар 10 суткага қамалди

    18.04.2020, 03:34

    Карантин сабабли дала ишлари тўхтаб қолмагани, ғалла ва пахта масаласи аллақачон ҳал этилгани маълум қилинди

    18.04.2020, 02:33

    Ўзини «блогер» деб таништирган самарқандлик тадбиркор ИИБ ходимлари ишига халал бергани учун 15 суткага қамалди

    18.04.2020, 01:32

    Фарғонада бозорда ниқобсиз ва маст ҳолда юрган фуқаро 15 суткага қамалди

    18.04.2020, 00:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15

    Сулейман Каримовнинг 325 млн долларлик яхтаси кимошди савдосига қўйилди (видео)

    Дунё | 6 август, 15:10

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00

    Ўзбекистонда ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича қонун қабул қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.