Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган бир сутка ичида 26 кишида коронавирус аниқланди, 52 киши тузалди, касалликдан ўлим ҳолатлари қайд этилмади.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Комиссия маълумотларига кўра, қайд этилган 26 ҳолатдан 15 тасида касаллик хорижда юқтирилган, қолган 11 та ҳолатда эса мамлакатнинг ўзида юқтирилган.

Мамлакатда коронавирус пандемияси бошланганидан буён 83 753 киши касаллангани тасдиқланган, 77 944 нафари тузалган, 4 636 киши вафот этган.

Шунингдек, Хитой ҳукумати 1 апрелдан бошлаб коронавирус ҳеч қандай белгиларсиз тарқалаётгани ҳақида маълум қилганди. Сўнгги суткада 66 та шундай ҳолат аниқланган. Уларнинг 3 таси четдан юқтирилган.

Аввалроқ Хитой ўз ҳудудида коронавирус эпидемияси тўхтаганини эълон қилганди. Кейинчалик мамлакат бош эпидемиологи Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлиши эҳтимолини баҳолади. COVID-19’ни даволаш бўйича Шанхайдаги экспертлар гуруҳи аъзоси инсоният ёз фаслида коронавирус пандемиясидан буткул қутула олмаслигини, ноябрь ойида касалликнинг янги тўлқини юзага келиши мумкинлигини айтди.

Американинг Fox News телеканалида коронавирусга чалинган илк бемор Ухандаги лаборатория ходими эканлиги маълум қилинганди. Хитой коронавируснинг сунъий равишда келиб чиққанлиги ҳақидаги ҳар қандай қарашни рад этмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь