Copart сайтида ажойиб ҳолда сақланган қарийб 40 йиллик «ВАЗ-2121» автомобили сотувга қўйилди, деб хабар беради Autorambler.
Автомобиль 10 958 мил юрган, бироқ йўлтанламас ундан ҳам камроқ ҳаракатланган бўлиши мумкин, чунки унинг одометрида мил эмас, километр белгиси «км/ҳ» кўрсатилган.
Мазкур «Нива» кенг ўлчамли ғилдираклари ва ундаги қора аркалар ҳамда бамперидаги чиғири билан ажралиб туради. Салон ва мотор қисми яхши сақланиб қолган, бироқ ўриндиқлардаги чармнинг ёрилган жойларини кўриш мумкин.
Автомобилга 76 от кучига эга 1,6 литрли мотор ўрнатилган бўлиб, у тўрт поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.
«Нива»ни сотиб олишни истаганлар бугуноқ ҳаракат қилиши лозим — аукцион тугашига бир суткадан камроқ вақт қолди. Сайтда ушбу машинага сўнгги бор 4,45 минг доллар таклиф қилинган.
Изоҳ (0)