Toyota компанияси янги авлод Harrier кроссоверига оид маълумотлар билан бўлишди. Техник жиҳатдан RAV4 моделига ўхшаш йўлтанламас ўзидан олдинги вакилнинг умумий жиҳатларини сақлаб қолган ва биринчи бор электрохом ойнали панорама томга эга бўлди, деб хабар беради Motor.
Тўртинчи Harrier Toyota’нинг сўнгги моделлари каби кўндаланг жойлашган двигателга эга бўлиб, олд томондан Макферсон тиргаклари ва орқа томондан иккиталик ён ричаклар билан GА-K (TNGA) платформа модулида йиғилган. Шунингдек, Harrier’га тормоз импулслари ва рулни бошқариш ҳисобига бурилишларда юзага келадиган ноаниқликни камайтириш имконини берадиган Active Cornering Assist тизими ўрнатилган.
Моделга Direct Shift-CVТ вариаторли 171 от кучига эга 2,0 литрли атмосфера двигатели ва 2,5 литрли мотор базасидаги ТHS II гибрид куч тизими ўрнатилган.
Тўртинчи авлод Harrier’нинг салони сифатли материллар уйғунлигида ҳашаматли тарзда безатилган. Марказий консоль эгар кўринишида ишланган: декоратив элементлар эгилган ёғоч кўринишида бўлиб, ўриндиқлар ва олд панеллар сунъий чарм билан қопланган. Бундан ташқари, Harrier’га биринчи бор хиралаштириш функциясига эга элетрохром панорама том ўрнатилган.
Шу билан бирга, янги моделга Toyota Safety Sense хавфсизлик тизими ўрнатилган бўлиб, у пиёда ёки велосипедни кўрганида автоматик тормозланиш функциясига эга. Кроссовер автотураргоҳга жойлашиш имконини берувчи олд ва орқа датчиклар ҳамда рақамли салон ойнага эга.
Янги Toyota Harrier’нинг савдоси Японияда ёз фаслида бошланади. Нархи ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)