Ўзбекистонда 15 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 61 кишига ошиб, 1275 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Аввалроқ 15 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1214 тага етгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни тасдиқланган бўлса, ўтган вақт давомида коронавирусни юқтириб олгани аниқланган тўрт бемор вафот этди, 99 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинди. Бундан ташқари, хорижда камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари вафот этган.
Қайд этиш жоиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг қайд этилиши сезиларли ошди. Хусусан, 8 апрель куни 26 кишида, 9 апрель куни 36 кишида, 10 апрель куни 87 кишида, 11 апрель куни 98 кишида, 12 апрель куни ҳам 98 кишида, 13 апрель куни 133 кишида, 14 апрель куни эса 167 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Мавзуга доир:
- «Карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб, албатта, кўриб чиқамиз» — Шавкат Мирзиёев
- Ўзбекистонда қатъий режимдаги карантин яна қанча давом этади?
- «Карантин ноябрь ойигача давом этадими?». Республика бош давлат санитария инспектори жавоб берди
- Олимлар карантин қачонгача давом этиши кераклигини маълум қилди
Изоҳ (0)