Ўзбекистон қонунчилигига кўра, агар ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, у куч ишлатиши, жумладан, курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин, дея маълумот берди Адлия вазирлиги.
Ички ишлар ходими қуйидаги ҳолларда куч ишлатиши, жумладан, курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин:
- жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
- жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
- ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.
Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида ички ишлар органлари прокурорга дарҳол хабар бериши шарт.
Аввалроқ Ўзбекистонда карантин қоидалари энг кўп бузилаётган вилоятлар рўйхати эълон қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда Халқ банки ходими коронавирусга чалингани ҳақида нотўғри хабар берган ИИБ ходими ишдан бўшатилган эди.
Изоҳ (0)