Озарбайжонда коронавирус юқтириб олганлар сони бир суткада 56 нафарга ошиб, 1253 кишига етди. Бу ҳақда Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати раҳбари Ибрагим Мамедов 15 апрель, чоршанба куни, бўлиб ўтган брифингда маълум қилган.
Унинг айтишича, шу куни 56 кишида коронавирус қайд этилган, 53 киши соғайган. Мамлакатда умумий ҳисобда 1253 киши коронавирусга чалингани қайд этилган. Шундан 404 нафари тузалган, 13 нафари вафот этган, 836 нафари махсус режимдаги касалхоналарда даволанишда давом этмода. Улардан 24 нафарининг аҳволи оғир, 27 нафари ўртача оғирликда, қолганлари барқарор деб баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда коронавирус сабаб 24 мартдан буён махсус карантин режими жорий этилган. 65 ёшдан ошган кексаларга уйдан чиқиш тақиқланган, дам олиш масканлари, ресторан ва кафелар, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан бошқа барча савдо объектлари, барча турдаги таълим муассасалари ёпилган.
Ўзбекистонда эса 15 апрель куни коронавирусга чалинганлар сони 61 нафарга ошиб, 1275 кишига етди.
Изоҳ (0)