• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун. Буюк саркарда ҳақида қандай китоблар ёзилган?

    9 апрель дунёга машҳур жаҳонгир, Хильда Хукхем таъбири билан айтганда «Етти иқлим ҳукмдори», соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. «Дарё» сана муносабати билан бугунги мақолада Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида ёзган муаллифлар ва уларнинг баъзиларининг асарларини таҳлил қилади.

    Амир Темур ҳаёти ҳақида кўплаб муаллифлар унинг ҳаётлик давридан бошлаб китоблар ёзиб келган. У ҳақидаги манбаларни бирламчи ва иккиламчи манбалар сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бирламчи манбалар сифатида унинг ҳаётлик даврида ва у билан замондош муаллифлар томонидан ёзилган китобларни келтириш мумкин. Иккиламчи манбалар эса вафотидан анча кейин ёзилган китоблар ҳисобланади.

    Фото: Google Photos

    Бирламчи манбалар

    Амир Темур саройида унинг жуда кўплаб шахсий котиблари бўлган. Улар муттасил равишда унинг ҳаёт ва фаолияти билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларни ёзиб борган. Лекин улар китоб шаклида бўлмаган, балки хроника тарзида, давлат ҳужжатлари сифатида эски туркий тилидаги уйғур ёзувида ёзилган. Аммо уларнинг асл нусхалари ҳалигача топилмаган деб ҳисобланади.

    Амир Темур ҳаёти ҳақидаги энг бирламчи манбалар:

    • Ғиёсиддин Али ибн Жамол ал-Исломниннг Амир Темурнинг Ҳиндистонга юришлари ҳақидаги хотиралари;
    • Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома» асари;
    • Ибн Арабшоҳнинг «Амир Темур тарихи» асари;
    • Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асари;
    • Кастилия ва Леон элчиси Руи Гонзалес де Клавихонинг «Самарқандга саёҳат кундалиги» хотиралари;
    • Султониялик архиепископ, Францияга Темур элчиси сифатида юборилган Иаоннинг «Темур ҳаёти ва саройи» хотиралари;
    • Тунислик тарихчи, географ Ибн Халдун хотиралари.
    Ғиёсиддин Алининг кундалиги форс тилида, ўша давр учун хос бўлган назмий шаклда, қасидасимон қилиб ёзилган. Унинг Ҳиндистон сафарида ўзи иштирок этгани ёки воқеаларни гувоҳлар тилидан ёзиб олгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ягона нусхаси Тошкентда сақланмоқда. Асарнинг ёзилиш усули Темурга ёқмаган деган қарашлар ҳам бор.

    Навбатдаги асар Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома» асари. Низомиддин Шомий Табриз яқинидаги Шама шаҳрида таваллуд топган. Унинг ҳаёти ҳақида маълумот жуда кам. Унинг Соҳибқирон билан учрашуви 1393 йилда Бағдодда содир бўлган. Кейинчалик 1401 йилда Темур уни Шомга чақириб, ўзининг муншийлари ва котиблари томонидан ёзилган тарихларни тўплаб, ҳамма тушунадиган содда тилда бир китоб шаклига келтиришни буюради.

    Шомий ўз асарини 1401–1404 йиллар орасида ёзиб тугаллайди ва уни 1404 йили Амир Темурнинг Самарқандга қайтиши олдидан унга тақдим қилади. Шомий асарни форс тилида ёзади. Асарни ёзишда қандай манбалардан фойдалангани ҳақида маълумот бериб ўтмаган, лекин асарни таҳлил қилган тарихчилар у фойдаланагн тахминий манбаларни келтиради:

    1. Амир Темурнинг муншийлари ва котиблари томонидан назм ҳамда насрда форсий ва туркий тилларда битилган кундаликлар ва битиклар. Юқорида айтганимиздек, улар бизнинг давримизгача етиб келмаган.
    2. Муаллифнинг ўзи 1400–1404 йиллар давомида унинг юришларида қатнашган ва гувоҳ бўлган воқеалар. Бу ўринда у келтирган фактларга шубҳа бўлиши мумкин эмас.
    3. Юқорида номи тилга олинган Ғиёсиддин Алининг «Рўзномайи ғазавоти Ҳиндистон» асари.
    Шомийнинг асарида Темур ҳаётининг 1404 йилдан то асар унга топширилгунгача бўлган воқеалар баён этилган. Кейинчалик Шоҳруҳ Мирзонинг тарихчиси Ҳофизи Абру асарга илова тарзида Темур ҳаётининг сўнгги қисмларини ёзиб қўшиб қўйган.

    «Зафарнома»да XIV ва XV аср бошидаги Темур ва темурийлар ҳукмронлиги давридаги Марказий Осиё, Олтин Ўрда, Озарбайжон, Эрон, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Миср, Туркия каби мамлакатлар тарихига оид воқеаларни ўз ичига олади. Асар муқаддимасида 1360 йилгача бўлган чингизийлар ҳақида қисқача маълумот берилган.

    Сўнг XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV аср бошидаги Темур юришлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Асар 1404 йил март ойидаги Темурнинг Озарбайжоннинг Қорабоғида тургани воқеаси билан тугалланиб топширилади. Асарнинг Темур даврига оид қимматли маълумотлар беришидан ташқари яна бир муҳим жиҳати — ўзидан кейин Темур ҳаётига доир ёзилган кўплаб китобларга манба сифатида хизмат қилганлигидир.

    Тарихчилар кенг оммаси томонидан Амир Темур ҳаёти ҳақида мукаммал асар сифатида баҳоланадиган навбатдаги асар Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асаридир. Яздий асарни Шоҳруҳ Мирзо буйруғига биноан 1425 йилда ёзиб тугатади. У асарни ёзишда ўзидан олдинги муаллифларга мурожаат қилади. Низомиддиннинг асари, юқорида айтганимиздек, Темур ҳаётининг сўнгги йилини баён қилмайди.

    Яздийнинг асари турк хоқонлари ва мўғулларга бағишланган муқаддима билан бошланган ҳамда Амир Темур ҳаётининг саҳифалари муфассал баён этилган. Мазкур асар илк бор XVI асрда форс тилидан эски ўзбек тилига Шайбоний Кўчкунчихон буйруғига кўра Муҳаммад Али ибн Дарвеш Али ал-Бухорий томонидан таржима қилинган. 1519 йилда таржима қилинган ушбу асар энг мукаммал таржима ҳисобланади.

    Асар яна икки бор эски ўзбекчага таржима қилинган. Улардан бири номаълум таржимон томонидан Яроқбий Қўнғирот деган киши буйруғига биноан 1550 йилда таржима қилинган бўлса, иккинчиси 1826 йили Шермуҳаммад Мунис тавсияси билан Хивада Худойберди ибн Қўшмуҳаммад Сўфи Хевақий тарафидан қилинган. Аммо Хивадаги таржима анча қисқартирилган шаклда эди.

    Самарқанддаги Амир Темур ҳайкали.

    Самарқанддаги Амир Темур ҳайкали.
    Фото: Google Photos

    Мазкур асар 1722 йили Францияда Петис де ла Круа томонидан Луи XIV ҳукмронлиги даврида француз тилига таржима қилинди. Бир йилдан кейин француз тилидан Ж. Дарби томонидан инглиз тилига ўгирилди.

    Яна бир муҳим манба бу, шубҳасиз, Ибн Арабшоҳнинг «Ажайиб ал-Мақдур фит-тарихи Таймур» асаридир. Асар икки жилддан иборат бўлиб, биринчи жилдда Соҳибқироннинг болалиги, Самарқанд тахтини эгаллашидан вафотигача бўлган давр баён этилган бўлса, иккинчи жилдда унинг вафотидан кейин содир бўлган воқеалар, тахт учун курашлар баён этилган. Асарнинг аҳамияти шундаки, муаллиф ўз кўзи билан гувоҳ бўлган  воқеаларни баён қилган.

    Асарнинг юқоридагилардан фарқли жиҳати шундаки, у араб тилида ёзилган ва Темур шахсиятига негатив баҳо бериш орқали ёндашилган. Юқоридаги ва бошқа кўплаб маҳаллий муаллифларнинг, жумладан, Ҳофизи Абру, Абдураззоқ Самарқандий, Мирхонд, Хондамир, Муиниддин Натанзий кабиларнинг асарларида Темур шахсияти улуғланса, Арабшоҳда юқориларга тескари тасвирланади.

    Масалан, Темурнинг оқсоқланиши ҳодисасини бошқа муаллифлар жанг пайтида содир бўлган деса, Арабшоҳ қўй ўғирлаш жараёнида содир бўлган дея унинг ёшлигини қароқчиларга қиёслайди. Бунинг сабаби эса Арабшоҳ асли суриялик бўлиб, Темурнинг Шомдаги ғалабасидан кейин асир тушиб Самарқандга олиб келингани эди. Шунингдек, муаллиф Дамашқнинг вайрон қилинганини ўз кўзи билан кўргани ҳам унинг қалбида қандайдир доғ қолдирган бўлиши мумкин. Шунга қарамай, Арабшоҳ Темурнинг кучли шахс бўлганини ҳам тан олади.

    Арабшоҳ асари кейинги даврдаги Европа тарихчилари томонидан Темур ҳаётига бағишланган кўплаб китобларда асосий манбалардан бири сифатида кенг фойдаланиб келинди. Асар оҳангига таъсир қилган яна бир омил шуки, у Самарқанддан кетгач, Хоразм, Мўғулистон, Дашти Қипчоқ, Сарой, Астрахан, Туркия каби кўплаб Темур томонидан бирма-бир забт этилган шаҳар ва давлатлардан ўтган ва у ердаги аҳолидан Темур ҳақидаги ҳикояларини тинглаган. Шулар асосида вужудга келган асарнинг бундай оҳангга эга бўлиши табиий жараён. Баъзи тарихчилар Арабшоҳнинг мазкур асарини энг объектив ёзилган асарлардан бири сифатида кўради.

    Кенг жамоатчилик томонидан тан олинган яна бир муҳим манба Кастилия ва Леон қироли Генрихнинг элчиси Руи Гонсалез де Клавихонинг «Самарқандга саёҳат кундалиги» хотираларидир. Амир Темурнинг Усмонли султони Боязид Йилдирим устидан ғалаба қилгандан кейин Севилиядан денгиз орқали Самарқандга қараб отланган элчи йўлда юз берган воқеа-ҳодисаларни, Темур мамлакати ҳудудида эшитган ривоят ва ҳикояларни бирма-бир ҳикоя қилиб берган.

    Қашқадарёдаги Амир Темур ҳайкали.

    Қашқадарёдаги Амир Темур ҳайкали.
    Фото: Google Photos

    Асарда Ўрта Ер денгизи, Кичик Осиё, Қора денгиз бўйлари мамлакатлари, Шом, Озарбайжон, Эрон, Хуросон ўлкалари табиати ва географиясига оид маълумотлар ҳам ўрин олган. Унинг темурий шаҳзодалар Мироншоҳ ва Шоҳруҳ Мирзолар билан учрашувлари, Темур давлати хавфсизлик, почта хизмати, шунингдек, элчиларга кўрсатиладиган ҳурмат-иззат ҳақида қимматли маълумотлари мавжуд.

    Асардан Темур даврига оид қурилишлар ҳақида ҳам манбалар келтирилган. Жумаладан, Шаҳрисабздаги Оқсарой, Самарқанддаги Жоме масжиди, Муҳаммад Султон мақбараси ва бошқа кўплаб шаҳарсозлик ишлари, Темур боғлари ва саройлари, уларнинг тузилиши ва у ерда ташкил этилган қабул маросимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.

    Темур ҳаётлик чоғида у билан учрашган ва уни кўрган Султония архиепископи Иоанн, Бавариялик Шилтбергер, тунислик Ибн Халдунлар ҳам Соҳибқирон ҳақида анча маълумотлар ёзиб қолдирган.

    Ўзбек тарихчилигида катта эътибор бериладиган, бевосита Амир Темурнинг ўзи тарафидан ёзилгани иддао қилинадиган машҳур «Темур тузуклари» XVI асрда топилган бўлиб, кўплаб тарихчилар томонидан ҳақиқийлиги шубҳа остига олинади. Мутахассисларнинг фикрича, у ерда ёзилган маълумотлар Яздийнинг «Зафарнома»си билан бир хил. Яна бир сабаб тузуклар ҳақида Темур ҳақида ёзилган китобларда маълумот йўқлигидир.

    Иккиламчи манбалар

    Иккиламчи манбалар сифатида Амир Темур вафотидан кейин ўзигача мавжуд асарлар асосида ва ёзилган асарлар ҳамда европалик ва маҳаллий бир қатор темуршунос тарихчи олимларнинг асарларини келтириш мумкин. Али Яздий ва Ибн Арабшоҳнинг асарлари Темур вафотидан кейин ёзилган бўлишига қарамасдан уларни бирламчи манба сифатида келишига улардаги мукаммаллик сабаб қилиб кўрсатилади.

    Бирламчи манбаларни тўлдириб келадиган асарлар яратган муаллифлар қаторига қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин. Ушбу муаллифлар ўзларининг тарихга аталган асарларида Темур ҳаёти ҳақида ҳам ҳикоя қилган ва ўз китобларида унга боблар бағишлаган.

    Шундай асарлар қаторига Муставининг «Тарихи ҳайрат», Ҳофизи Абрунинг «Равзат ус-Сафо», Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матла’ ус-саъдайн», Мирхонднинг «Равзат ус-сафо», Муиниддин Натанзийнинг «Хотиралар»и, арман тарихчиси Фома Месопскийнинг асарлари, Рене Груссенинг «Чўл империялари», рус тарихчиларидан Иваниннинг «Икки буюк саркарда» асарлари ва бошқа бир қатор француз тарихчиларининг асарларини киритишимиз мумкин.

    Амир Темурнинг севимли набираси Мирзо Улуғбек ўзининг «Тарихи арбаи Улус» асарида Чингизхон авлодларининг тарихини баён қилиш билан бирган Амир Темурнинг ҳокимиятга келишигача бўлган воқеаларни ҳам ўз асарига киритиб кетади. Шунингдек, темурий Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Темур ва темурийлар ҳақида ўзининг машҳур «Бобурнома» асарида маълумотлар бериб ўтган.

    Амир Темур ҳақида ёзган муалифлар ва уларнинг тегишли асарлари

    Рўйхатни тузишда уни уч қисмга бўлинади. Дастлаб маҳаллий муаллифларнинг китоблар, ундан кейин хорижлик муаллифлар ва сўнгида бадиий асарларни келтирилади.

    Маҳаллий муаллифлар қаторига Темурийлар давлати таркибига кирган ҳудудларда ижод қилган муаллифларни ҳам киритиш мақсадга мувофиқдир.

    • Ғиёсиддин Али – «Рўзномайи ғазовоти Ҳиндистон»;
    • Низомиддин Шомий – «Зафарнома»;
    • Шарафиддин Али Яздий – «Зафарнома»;
    • Мусави – «Тарихи ҳайрат»;
    • Ҳофизи Абру – «Зубдат ут таворих»;
    • Абдураззоқ Самарқандий – «Матла’ ус-саъдайн»;
    • Мирохонд ва Хондамир – «Равзат ус-сафо»;
    • Мирзо Улуғбек – «Тўрт улус тарихи»;
    • Заҳириддин Муҳаммад Бобур – «Бобурнома»;
    • Салоҳиддин Тошкандий – «Темурнома».
    Шунингдек, XIX асрда Бухоро амирлигида фаолият юритган Аҳмад Дониш ҳам Амир Темур шахсиятига юксак баҳо берган. Афсуски, Аҳмад Донишнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Совет Иттифоқи йилларида Темур шахсиятига қизиқиш ортиб борди. Бир қатор совет рус ва ўзбек тарихчилари у ҳақида китоблар ёзди. Василий Бартолд, Иброҳим Мўминов, Бўрибой Аҳмедов, Яйҳо Ғуломов, Эдвард Ртвеладзе каби тарихчилар ўз илмий фаолиятларида Темур ҳаётига доир муҳим изланишлар олиб борди.

    Хорижлик муаллифлар:

    • Аҳмад Ибн Арабшоҳ – «Ажойиб ал-мақдур фий тарихи Таймур»;
    • Руи Гонзалес де Клавихо – «Самарқандга саёҳат кундалиги»;
    • Султония архиепископи Иоанн – «Амир Темурнинг саройи ва ҳаёти»;
    • Бавариялик Шилтбергер – «Хотиралар»;
    • Фома Месопский – «Темур ва Темурийлар тарихи»;
    • Марсель Брион – «Тамерлан»;
    • Жан Пол Ру – «Тамерлан»;
    • Лусиэн Керен – «Амир Темур салтанати»;
    • Рене Груссет – «Чўл империялари : Аттила, Чингизхон, Амир Темур»;
    • Альберт Чампдор – «Тамерлан»;
    • Михаил Иванин – «Икки буюк саркарда».

    Бадиий асарлар:

    • Кристофер Марло – «Буюк Темурланг» театр песаси, 1587 йилда саҳналаштирилган;
    • Эдгар Аллан По – «Тамерлан» эпик поэмаси;
    • Жовид Ҳусайн – «Оқсоқ Темур» песа, Озарбайжон;
    • Сергей Бородин – «Самарқанд осмонидаги юлдузлар» роман-эпопея;
    • Роберт Ирвин – «Самарқанд ҳукмдори»;
    • Хуршид Даврон – «Самарқанд хаёли», «Соҳибқирон набираси», «Бибихоним қиссаси»;
    • Муҳаммад Али – «Гумбаздаги нур» достони, «Сарбадорлар» романи, «Улуғ салтанат» эпопеяси.
    Шунингдек, Амир Темур ҳаёти ҳақида бошқа кўплаб соҳаларда, жумладан, кино, театр, мусиқада бадиий ҳамда ҳужжатли материаллар тайёрланди. Ўйлаймизки, Темур шахсияти ҳали кўп йиллар мобайнида тарихчиларнинг илмий ишлари мавзуси бўлиб келади. Зеро у дунёдаги энг мураккаб шахсиятлардан бири сифатида тарихда қолди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    09.04.2020, 16:48   Изоҳ (0)   265138
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда апрель ойида қандай об-ҳаво кузатилади? Ўзгидромет жавоб берди

    09.04.2020, 15:56

    Ўзбекистонда кучли шамол оқибатида камида 63 минг хонадон электр таъминотисиз қолди

    09.04.2020, 14:53

    Савдо-саноат палатаси Солиқ қўмитасининг қарори лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлади

    09.04.2020, 14:24

    «Карантин қоидалари ва санитария талаблари қўпол равишда бузилган». Солиқ қўмитаси тўйхонадаги ниқоб тикиш цехи ҳақида

    09.04.2020, 13:54

    Тошкентда 6-сонли туғруқхона карантинга ёпилди

    09.04.2020, 13:24

    Ўзбекистон ФВВ ҳаво совиши сабабли аҳолига огоҳлантириш билан чиқди

    09.04.2020, 12:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.