Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб, қор ёғгани сабабли аҳолининг турли иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатлари кўпаяди. Бунда улардан фойдаланишда эҳтиётсизлик ёнғинларга ҳамда ис газидан заҳарланишга олиб келиши мумкин.
ФВВ газ ва бошқа турли иситиш мосламаларидан фойдаланишда огоҳ бўлишга чақириб, қуйидаги зарур эҳтиёткорлик чораларини кўришини сўради:
- носоз, қўлбола ва ностандарт газ ва бошқа иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
- газ ва иситиш мосламаларини, айниқса, кечаси назоратсиз қолдирманг;
- хоналарни иситиш учун газ плиталаридан фойдаланманг;
- алангаланувчи буюмларни иситиш печлари ва мосламалари яқинида қолдирманг;
- иситиш мосламаларидан ишлаб чиқарувчи корхона йўриқномасида келтирилган тартибда фойдаланинг;
- газ ҳиди/сизиб чиқиши аниқланганда электр ускуналари ва очиқ оловдан фойдаланманг. Шундай ҳолларда хонани зудлик билан шамоллатиб, 104 рақами орқали газ авария хизматини чақириш зарур.
Изоҳ (0)