Қирғизистонда аҳоли сонига кўра учинчи ўринда бўлган Жалолобод шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида барча тиббиёт ходимлари коронавирусга чалингани учун ёпилди. «РИА Новости»нинг ёзишича, бу ҳақда мамлакат соғлиқни салаш вазири Сабиржан Абдикаримов маълум қилган.
«Ушбу касалхонанинг барча ходимлари коронавирусга чалинди. Шу сабабли биз уни ёпишга қарор қилдик. Беморлар Ўш шаҳрига юборилади», — деган у 8 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида.
Вазирнинг айтишича, касалхонада дезинфекция ишлари олиб борилади.
Мавзуга доир: Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ва бош вазир ўринбосари ўз лавозимларидан озод этилди
Изоҳ (0)