Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони ўтган бир сутка ичида 42 кишига кўпайиб, 270 кишига етди. Бу ҳақда мамлакатдаги COVID-19’га қарши кураш штабига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«8 апрель ҳолатига кўра яна 42 кишида коронавирус аниқланди», — деб хабар беради штаб вакили. Унинг сўзларига кўра, касалликни юқтириб олганларнинг 13 нафари тиббиёт ходимлари.
Шундай қилиб Қирғизистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 270 кишига етди, уларнинг 30 нафари шифокор. Тўрт киши вафот этган.
Коронавирус пандемияси сабаб мамлакатда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган. Қирғизистоннинг йирик шаҳарлари аҳолисига соат 20:00 дан кейин кўчага чиқиш тақиқланган, мамлакатдан ун ва макаронларнинг олиб чиқиб кетилишига, Бишкекда шахсий автомобилдан фойдаланишга тақиқ қўйилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)