Эронда машҳур Шоҳ-Черах масжиди ниқоб тикиш фабрикасига вақтинча айлантирилди, деб хабар беради Iran Front Page нашри.
Коронавирус пандемияси туфайли масжид узоқ вақт ёпиқ бўлган. Ҳукумат коронавирус инфекциясидан ҳимоя воситаларига талаб ошгани туфайли шундай қарорга келган.
Масжидга стол ва тикув машиналари ўрнатилиб, ниқобларни тайёрлаш ишларига «Басиж» ҳаракати фаоллари жалб этилган. Таъкидланишича, аёллар бу ерда икки ҳафтадан бери меҳнат қилмоқда.
Бундан ташқари, масжиднинг бошқа биносида резина қўлқопларни тайёрлаш бўйича кичик цех ташкил этилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан касалланганлар сони 62 минг кишидан ошган, 3,8 минг киши вафот этган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)