Россияда бир суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 1175 та янги ҳолат қайд этилди. Мамлакатда инфекцияни юқтириб олганлар сони 8672 кишига етди. Бу ҳақда вирусга қарши кураш бўйича тезкор штабга таяниб, «РБК» хабар берди.
Янги ҳолатларнинг катта қисми, яъни 660 таси Москвада қайд этилган, шаҳарда қайд этилган беморларнинг умумий сони 5841 кишига етган. Пандемия бошланганидан буён коронавирус 85 та ҳудуднинг 81 тасида қайд этилган.
Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги бир суткада Россияда коронавирус ташхиси қўйилган беш киши вафот этган. Мамлакатда қайд этилган қурбонлар сони эса 63 нафарга етган.
Ўлимларнинг 31 таси Москвада юз берган. Бундан ташқари, 10 киши Москва вилоятида, уч киши Коми Республикасида вафот этган.
Тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги бир кунда 86 киши касалликдан тузалган. Касалликдан халос бўлганларнинг умумий сони 580 кишини ташкил этмоқда.
Аввалроқ Россия Федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова мамлакатда COVID-19 коронавируси инфекцияси 10-14 кундан кейин ўзининг энг юқори чўққисига чиқишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)