«Барселона» клуби вице-президенти Хорди Кардонер коронавирусга йўлиқди.
Diario Sport нашрининг хабар қилишича, 57 ёшли мутасадди шифокорлар кўрсатмаси бўйича уйида даволанмоқда. Касаллик жиддий аломатларсиз ўтмоқда. Бу «Барселона»га тўғридан-тўғри алоқадор бўлганлар орасидаги илк вирусга чалиниш ҳолати бўлди.
Аввалроқ каталон клубининг Жанубий Америкадаги скаути Андре Кюри вирус юқтириб олгани маълум қилинганди.
Таъкидланишича, «Барселона» тиббий бўлими раҳбари Рамон Канал ва гандбол жамоаси шифокори Хосеп Антони Гутьересда ҳам коронавирус аниқланган.
Испанияда 4 апрелга келиб коронавирус билан зарарланганлар сони 120 мингга яқинлашиб қолди. 11 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)