«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
23:19, 02.04.2020 208712

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 205 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган шахслар сони 15 тага ошиб, 205 нафарга етди.

Аввалроқ мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олган шахслар сони 190 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Тошкентда даволанаётган 90 бемордан 23 нафарида пневмония кузатилаётганини, беш нафар беморнинг аҳволи оғирлигини, улардан икки нафарининг аҳволи эса нисбатан оғирроқ деб баҳоланаётганини маълум қилган эди.

2 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинган 25 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 март куни Умра сафаридан Туркия орқали қайтган наманганлик аёлнинг коронавирусга чалинган 72 ёшли онаси 27 март куни тонгда инфарктдан вафот этгани, унинг дафн маросимида бирорта ҳам қариндоши қатнашмагани ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, коронавируснинг иккинчи қурбони — Тошкентда вафот этган 39 ёшли шифокор касаллигини яшириб, ўзини уйда даволашга урингани, инфекция ундан қашқадарёлик 14 ёшли жиянига юққани, бола вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани, унинг аҳволи ўрта оғирликда экани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар