Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида ўқиш 2020 йилнинг 2 сентябридан бошланиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
Унда талабалар ўқув йилининг 2-ярмини онлайн тарзда ўзлаштириб бориши ва ўқув дастурлари тугагандан кейин онлайн тест орқали ўқув йилининг 2-ярми учун баҳоланиши айтилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу хабарнинг асоссиз эканини эълон қилди. «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бу мазмунда эълон берилмаганлигини расман маълум қиламиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикадаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилган.
Изоҳ (0)