Тошкент вилояти ИИББ томонидан вилоятда карантин тадбирлари олиб бориш билан биргаликда, ҳудудда яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган қариялар ҳолидан хабар олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Қайд этилишича, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда эпидемияга қарши курашиш доирасида «Барчасини ҳамжиҳатликда енгамиз» шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Тадбирда вилоятнинг 3-сектор ҳудуди, Янгийўл шаҳри, Янгийўл ва Қуйи Чирчиқ туманларида яшовчи 150 дан ортиқ ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд оила ҳамда боқувчисини йўқотган қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва санитария-гигиеник воситалари етказиб берилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Ушбу тадбирда вилоят ИИББ бошлиғи бошчилигида соҳавий хизмат раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Ҳозирда вилоятнинг барча шаҳар-туманларида масъуллар томонидан шу каби хайрли тадбирлар давом эттирилмоқда, дейилади ИИББ хабарида.

Аввалроқ Наманганда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашаётган шифокор ва ҳамшираларнинг хонадонлари йўқлангани ҳақида хабар берилган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлигида эса саховатпеша инсонларнинг ёрдамларини етказиб бериш бўйича марказ ташкил этилди.