Ўзбекистонда тез ёрдамни ёлғондан чақирганлик учун жазо белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унинг айтишича, Ўзбекистонда ҳар йили 10 мингдан ортиқ ёлғон чақирувлар амалга оширилади. Бу шифокорларнинг беҳуда вақтини олади ва тез ёрдамга муҳтож одам эса бундай вазиятда азият чекиши мумкин.
«Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва соғлиқни сақлаш тизими билан ҳамкорликда ушбу масала ишлаб чиқилмоқда ва умид қиламизки, тез кунларда ёлғон чақирувлар учун жазо чоралари белгиланади», — деган Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тез ёрдам хизмати тўлиқ рақамлаштирилиб, хориждан келтирилган тез тиббий ёрдам хизматида фойдаланиладиган 150 та Ford русумидаги энг замонавий реанимобиль топширилганди. Вилоятларда ҳам шундай бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)