Лизинг компания, саноат ва молия секторларининг локомотивлари – «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Асака» АТБлар томонидан, республиканинг тижорат транспорти паркларини тўлдириш ва янгилашда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Компаниянинг фаолияти бошида фақат йўловчи ва юк ташувчиларга лизинг хизматларини кўрсатишга қаратилган эди. Йиллар давомида талаб кўпайгани сари лизинг олувчилар сафи қурилиш, савдо ва туризм компаниялари, ишлаб чиқариш ва уй-жой коммунал хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари, таълим ва тиббиёт муассасалари билан кенгайди. Ҳозирги кунда компания Isuzu, MAN, Камаз, UzAutoTrailer маркали тижорат транспортлари ва махсус техникаларини ҳамда Chevrolet автоуловларини лизингга беради. Фаолият давомида 1700 дан ортиқ лизинг олувчилар компания хизматларидан фойдаланди, уларга 1,1 трилион сўм миқдордаги 8 мингдан зиёд лизинг объектлари етказиб берилди. «Ўзавтосаноат-Лизинг» МЧЖ доимий равишда Ўзбекистондаги учта энг йирик лизинг компаниялари қаторига киради.
Таъкидлаш жоизки, компаниянинг устувор мақсади – мақбул ва маъқул шартларда хизматлар кўрсатиш. Яъни, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун паст фоиз ставкаларида лойиҳаларни қисқа муддатда кўриб чиқиб, молиялаштиришдир.
Айтганча, бугунги кунда «Ўзавтосаноат-Лизинг» МЧЖ ЛК юридик ва жисмоний шахсларга Chevrolet Spark А/Т, Nexia А/Т, Lacetti 1-поз., Tracker, Malibu (1.5 Turbo) ва Trailblazer русумли енгил автомобилларини йилига 24% (асосий қарз қолдиғига ҳисобланадиган) устама билан лизинг ва молиявий ижара асосида етказишни бошлади.
Бўнак тўлови ва муддати:
— Spark А/Т — 50%, 18 ой муддатга;
— Nexia А/Т — 50%, 18 ой муддатга;
— Lacetti 1 поз/ГБО — 50%, 18 ой муддатга;
— Tracker М/Т, А/Т — 30%, 24 ой муддатга;
— Malibu 1.5 Turbo — 30%, 24 ой муддатга;
— Trailblazer — 60%, 18 ой муддатга.
Шошилинг автомобиллар сони чекланган.
Барча маълумотларни +99897 701-83-16, +99897 701-83-17, +99897-701-83-48, +99897-701-83-02 рақамлари орқали ёки компаниянинг t.me/uzavtoleasing.ме Telegram канали орқали олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)