• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш қонунга зидми ёки йўқ? Адлия вазирлиги изоҳи

    Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган масала, яъни коронавирусга чалинган беморлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш қонунга зид ёки зид эмаслиги борасида тушунтириш берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шахсга доир маълумотни ошкор қилиш мумкинми?

    Қонунларимизга кўра, ҳар бир фуқаро шахсий дахлсизлик, ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

    Шахсга доир маълумот муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ахборотдир. Унга шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, манзили, абонент рақами, касби тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар киради.

    Шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиб, бундай маълумот шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмаган ҳолда ошкор қилинишга ёки тарқатилишига йўл қўйилмайди.

    Шахсга доир маълумотларни кенг доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум қилиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошқа бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш уларни тарқатиш ҳисобланади.

    Ушбу маълумотларни тарқатиш маълумот тааллуқли бўлган шахснинг розилиги билан амалга оширилиши керак. Ушбу маълумотларни қонунга хилоф равишда тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

    Шифокор сирини жамоатчилик манфаатлари йўлида ошкор қилиш мумкинми?

    Шифокор сири – фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлардан иборат бўлади.

    Шифокор сирини ҳам фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди. Бироқ қонунда истисно ҳолатлар мавжуд.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 37 нафарга етди

    Масалан, юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида, шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилади.

    Фақат маълумотни кенг оммага эмас, балки бундай маълумотлар ошкор қилиниши мумкин бўлган шахслар доирасигагина берилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

    Хорижда қандай?

    Дунёнинг аксар мамлакатларида шахсга доир маълумотларни ошкор қилиш шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи доирасида тақиқланган ёки чекловлар ўрнатилган.

    Шифокор сири масаласида жаҳон амалиётига назар ташласак, АҚШнинг айрим штатларида оғир юқумли касалликлар аниқланганда шифокор беморга тегишли махфий ахборотни ошкор қилишига йўл қўйилади.

    Буюк Британияда шифокор беморнинг розилигисиз унга тегишли бўлган махфий ахборотни, агар ушбу ахборот жамоат манфаатларига таъсир қилса, ошкор қилишига йўл қўйилади. Бироқ АҚШда ҳам, Буюк Британияда ҳам ушбу қарор етарлича асосларга эга бўлмаса, бемор уни судга беришга ҳақли.

    Хулоса

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, шифокор томонидан беморнинг розилигисиз у ҳақидаги маълумотни фақат маълум шахслар доирасига ошкор қилиш мумкин деган хулосага келиш мумкин. Ўз навбатида бундай ахборотнинг ўзгага берилиши у ҳақида маълумот ошкор қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келмаслиги лозим.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон судларида фуқароларнинг шахсий қабули коронавирус туфайли вақтинча тўхтатилади
    • Ўзбекистонда 21 мартдан чойхона ва ошхоналар ёпилади, 23 мартдан тўйларнинг ўтказилиши бекор қилинади
    • Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга кетаётган фарзандларини кузаётган ота-оналар ўз ҳаёти ва ўзгалар соғлиғини хавф остига қўймоқда (фото)

    21.03.2020, 18:09   Изоҳ (0)   77066
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Маҳсулотлар етишмовчилиги бўлмайди». Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий баёнот билан чиқди

    21.03.2020, 17:10

    «Ҳалол молимизни ҳаромга айлантирмайлик». Раҳматуллоҳ қори карантин сабаб бозорларда нарх-навонинг сунъий оширилаётгани ҳақида (видео)

    21.03.2020, 16:09

    Паркентда коронавирус карантинидан қочган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    21.03.2020, 15:55

    Январь—февраль ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,9 млрд долларни ташкил этди

    21.03.2020, 15:12

    «АҚШ Ўзбекистон халқининг ўзгармас шериги бўлиб қолади». Дональд Трамп Наврўз муносабати билан Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

    21.03.2020, 14:50

    Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари одамларни уйда қолишга чақирувчи челленжга қўшилди (фото)

    21.03.2020, 14:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.