• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Москвадан келган ўзбекистонликлар карантинда шароитлар йўқлигидан шикоят қилди

    Москвадан Тошкентга етиб келган 500 га яқин ўзбекистонликлар Бўстонлиқ тумани «Қизилсув» маҳалласи «Сокол» спорт-соғломлаштириш марказига 14 кунга карантинга олинди. Лекин фуқаролар у ерда шароитлар йўқлигидан шикоят қилмоқда, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Карантинга олинган эркаклардан бирининг айтишича, рейс 17—18 март кунлари Uzbekistan Airways ва «Аэрофлот» авиакомпаниялари томонидан амалга оширилган. У бошқа фуқаролар билан бирга 18 март, чоршанба куни, Қизилсув дараси жойлашган спорт-соғломлаштириш марказига келган. «Биздан аввал яна бир рейс учиб келганди. Уларни биздан олдин жойлаштириб бўлишди. Яъни бу ерда иккита рейснинг йўловчилари — тахминан 500 киши бор», — дейди у.

    Аввалроқ Uzbekistan Airways чет эллик фуқароларни Москвага ва ўзбекистонлик фуқароларни Москвадан Тошкентга олиб келиш учун 17 март, сешанба куни, Тошкент—Москва—Тошкент чартер рейсни амалга ошириши хабар берилган эди.

    Ушбу рейс 18 март куни ўзбекистонликларни Тошкентга олиб келган «Аэрофлот» томонидан соат 3:17 да амалга оширилган. Ортга қайтишда авиакомпания Москвага 282 нафар россияликни олиб кетишни режалаштирган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Биз эрталаб соат тўртларда қўндик. Самолётдан чиқиш жуда узоқ вақт олди, одамлар битталаб чиқарилди. Сўнг нимадир пуркашди, нималиги ҳақида ҳатто огоҳлантиришмади ҳам. Кейин эса трапдан тушишимиз билан автобусларга жойлаштиришди. Ишчиларнинг барчаси тиббий ниқобда эди, лекин ҳамма йўловчилар ҳам ниқоб тақмаганди, гарчи уларга кейин ниқоблар тарқатилган бўлса ҳам. Биз автобусга ўтириб кута бошладик, бизга ҳеч ким ҳеч нарсани тушунтирмади. Ҳайдовчидан «Сокол» соғломлаштириш марказига кетаётганимизни зимдан билиб олдик, лекин у ерда бизни қандай шароит кутиб турганидан бехабар эдик», — дейди у.

    Эркакнинг таъкидлашича, соғломлаштириш маркази кўп миқдордаги одамларни қабул қилишга тайёр эмасди.

    «Хоналар 5 кишига мўлжалланган, 16 та хона бўлган бир қаватда аёллар ва эркаклар учун биттагина ҳожатхона ва ҳаммом бор эди. Овқатланиш хонаси ҳам умумий. Хонада иситиш тизими йўқ, ишламайдиган кичкинагина иситгич қурилмаси турибди. Бу ерда касал бўлишимизни ҳамма билиб турибди. Бу ерда ҳамма бир бири билан алоқада бўляпти. Бу эса аксинча, коронавирус юқиши учун шароит яратади. Объект яқинда топширилгани кўриниб турибди, электр симлар тармоғи ўрнатилмаган, шунчаки ташқарида турибди, холос. Иссиқ сув бор, лекин баъзан ўчиб қолади», — дея сўзларини давом эттиради карантиндаги эркак.

    «Оромгоҳ бир кун олдин огоҳлантирилди»

    «Gazeta.uz» «Сокол» оромгоҳи директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Мадина Расулова билан боғланган. Унинг сўзларига кўра, оромгоҳ ёзда ишлайди, аммо карантин ҳолатидан хабардор бўлган.

    «Менга лагер раҳбарияти (директор Собир Холиев — таҳр.) 500 га яқин одам карантинда эканлиги тўғрисида хабар берди. Улар билан ҳали ҳеч ким гаплашмади. Улар билан гаплашиши мумкин бўлган одамлар йўқ. У ерда ошхона ишчилари ва нари борса югурдаклик қиладиганлар ишлайди, холос. Фаррошлик қилиб келган аёллар карантин сабабли ишлашни хоҳламай бўшаб кетди. Мана, энди буларнинг барчаси аслида техник ходим бўлган эракаклар гарданига тушди. Уларни бу ерга олиб келганлар томонидан ҳеч нарса ташкиллаштирилмади. Ҳатто улар билан гаплашиб, тушунтириш берадиган одам ҳам йўқ», — дейди у.

    Унинг сўзларга кўра, «Сокол» болалар соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, у ерда ёзда дам олинади. «Бирор марта қишда у ерда ишламаганмиз. Электрга келсак, кучланиш туфайли ҳаммаси «отилади». Учта корпуснинг иккитаси ишлайди, чунки учинчисини ҳам ёқсангиз, ҳаммаси «учади». Овқатланиш хонасидаги 7 киши 500 кишига хизмат кўрсатади. Келганлар жуда яхши шароит ва шу кабиларни кутган бўлса керак, лекин уларни «Сокол»га олиб келишгани бизнинг айбимиз эмас. Менимча, одамларни бунга умуман қодир бўлмаган болалар соғломлаштириш марказига жойлаштириш ҳақида қарор чиқарган одам буни ташкиллаштириши керак эди», — дейди директор ўринбосари.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Мадина Расулованинг таъкидлашича, оромгоҳ йўловчиларнинг карантинга жойлаштирилиши ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаган. «Ходимлар икки кечадан бери ухламаябди, чунки оромгоҳ июнда очилиши керак эди. У сентябрда ёпилди ва ҳозир очилди. Одатда таъмирлаш ишлари апрель—май ойларида амалга оширилади. Одамлар битта умумий душ борлигидан шикоят қилмоқда. 48 кишига 6 та душ кабинаси ва 6 та санузел бор. Бу болалар соғломлаштириш маркази, пансионат ёки беш юлдузли меҳмонхона эмас», — дейди у.

    «Сокол» спорт-соғломлаштириш маркази вакилининг сўзларига кўра, у оромгоҳга ташрифи чоғида Тошкент вилояти ҳокимлигига қишги мавсумда иситиш учун имконият йўқлигини тушунтирган. «У ерда ҳозир ҳақиқатдан ҳам совуқ, чунки бино деворлари бетондан. Уларнинг ҳар бирининг хонасига 100 га яқин иситгичлар келтирилди», — дейди Мадина Расулова.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Хабарда айтилишича, оромгоҳ ҳудудида 550 киши бор. Уларнинг келиши ҳақида оромгоҳ маъмурияти бир кун аввал хабардор қилинган.

    Таҳририят «Сокол» директори Собир Холиевдан изоҳ ололмаган.

    Тошкент вилояти маъмурияти «Сокол» оромгоҳида карантинда сақланаётган фуқароларнинг муаммоларини энг қисқа вақт ичида ҳал этишга ваъда берган. Шунингдек, Тошкент вилояти ва Бўстонлиқ тумани ҳокимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарув ходимлари муаммони ҳал этиш учун жўнаб кетган.

    Одамларни қулайроқ шароитларда жойлаштириш режалаштирилган. Улар икки кишидан жойлаштирилади ва коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тезкор тестдан ўтказилади.

    Мавзуга доир: 

    • Наманганга Латвия ва Эрондан учиб келган йўловчилар 14 кунлик карантин учун санаторий ва шифохонага жойлаштирилди
    • Мисрдан чартер рейс билан олиб келинган ўзбекистонликлар Навоийда карантинга олинди

    18.03.2020, 20:09   Изоҳ (0)   108065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Агриппина Шин мактабгача таълим муассасаларида қайси ходимлар фаолиятини иш жойида амалга ошириши ҳақида маълумот берди

    18.03.2020, 19:38

    Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди (видео)

    18.03.2020, 19:27

    Тошкентда бир кунда қиймати 123 млн сўмлик сифатсиз тиббий ниқобнинг ноқонуний равишда савдога қўйилгани аниқланди

    18.03.2020, 19:09

    АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун шахсий ҳимоя воситаларининг 2-партиясини топширди

    18.03.2020, 18:54

    Видео: Эксперт коронавируснинг яширин даври ва уни ўз вақтида аниқлаш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди

    18.03.2020, 17:53

    Мисрдан чартер рейс билан олиб келинган ўзбекистонликлар Навоийда карантинга олинди

    18.03.2020, 17:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.