Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги Монгагуа шаҳрида жойлашган ярим очиқ турдаги ахлоқ тузатиш колониясидан 16 март, душанба куни, кечқурун 400 га яқин маҳбус қочиб кетди, деб хабар берди «РИА Новости».
400 га яқин маҳбус қамоқхона ходимларини гаровга олиб, сўнг қочган. Қамоқхонанинг айрим ходимлари ҳали ҳам гаровда экани, полиция уларни озод қилиш учун музокара олиб бораётгани айтилмоқда.
Қочоқ маҳбусларни ушлаш учун қидирув ҳаракатлари бошлаган. Қайд этилишича, Бразилия қонунчилиги бўйича ярим очиқ турдаги ахлоқ тузатиш колонияларида қуролли назорат мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, бу Бразилия қамоқхоналари билан боғлиқ дастлабки муаммоли ҳолат эмас — 2019 йилнинг июлида мамлакатдаги бошқа бир қамоқхонадаги юз берган можаро оқибатида 52 маҳбус ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)