Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

15 март куни соат 6:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавируси инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълум қилди.

«Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда», — дейилади агентлик ахборотида. Агентлик ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини қўшимча қилди.

Аввалроқ Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқаросида коронавирус касаллиги қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди