Россиянинг Саратов вилояти Ершовский туманида икки автомобиль иштирокида тўқнашув юз берди. Ҳодиса оқибатида олти киши тан жароҳати олган. «РБК»нинг ёзишича, жабрланувчиларнинг бари Ўзбекистон фуқаролари.
«ТАСС» хабарига кўра, авария Largus ва Lexus автомобиллари иштирокида юз берган. Жабрланувчи эркаклар Largus’да бўлган, улар касалхонага ётқизилган. Ўзбекистон фуқароларининг жорий аҳволи ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.
Lexus’да эса эркак, аёл ва 2011 ва 2012 йилларда туғилган икки нафар бола бўлган. Улар бироз лат еган, аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Воқеа Қозоғистон чегарасига олиб борувчи йўлда содир бўлган.
Маҳаллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, Lada Largus автомобили йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб бориши натижасида Lexus билан тўқнашиб кетган, деб тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)