• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пластикка айлантириладиган тарвуз, зараркунандаларга қарши табиий куншандалар. Испания иссиқхоналарида қандай инновацион технологиялардан фойдаланилади?

    Ўртаер денгизининг Испаниядаги қирғоғи бўйида жойлашган Алмерия шаҳрига кириб боришда катта ҳудудни қамраб олган иссиқхоналар кўзга ташланади. Уларни маҳаллий аҳоли пластикли денгиз деб атайди. Ҳақиқатдан ҳам улар шу қадар кўпки, узоқдан денгизга ўхшаб кўринади.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Испаниядаги барча сув тежайдиган иссиқхона хўжаликларининг 50 фоизи Алмерияда жойлашган. Мамлакатда жами 75 минг гектар ер иссиқхона хўжаликлари учун ажратилган – Испания иссиқхоналар сони бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Улардан 35 минг гектари айнан Алмерия ҳудудида жойлашган.

    Ўзбекистонлик журналистлар, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси мутахассислари Испаниянинг Алмерия шаҳридаги энг йирик иссиқхоналардан бири Cajamar бирлашмасининг Las Palmerillas тажриба маркази мисолида мамлакат иссиқхона хўжаликлари фаолияти билан танишди.

    Ушбу ташриф Сув хўжалиги вазирлиги миллий ҳамкор ҳисобланган, Европа иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда барқарор сув ва экологик ривожланиш учун ҳамкорлик ва хабардорликни ошириш» (UzWaterAware) лойиҳаси доирасида Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси кўмагида Испанияга уюштирилган стади-тур доирасида амалга оширилди.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Cajamar бу молиявий бирлашма, кооператив банк ҳисобланади. У бутун Испания ҳудуди бўйлаб фаолият юритади. Ташкилотнинг мамлакат ҳудудида 964 та офиси мавжуд, унда 5486 ходим фаолият юритади.

    Испаниянинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган қишлоқ хўжалиги секторида Cajamar бирлашмаси етакчи ҳисобланади.

    Бирлашманинг асосий фаолият йўналишлари озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳамда чорвачилик.

    Испанияда етиштириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий миқдорининг 15 фоизини Cajamar назорат қилади. Бирлашманинг тўрт хил асосий фаолият йўналиши бор:
    • Тадқиқот йўналиши
    • Таълим бериш йўналиши
    • Агротаҳлил
    • Янги ихтиролар ва ишланмаларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш.

    Las Palmerillas тажриба маркази директори Хуан Хосе Уэсо. Фото: Юрий Корсунцев

    Las Palmerillas тажриба маркази директори Хуан Хосе Уэсо. Фото: Юрий Корсунцев

    «Таълим бериш йўналишида биз қишлоқ хўжалиги соҳаси профессионал кадрлар билан бойиши учун қарорлар қабул қилувчи шахслар, яъни кооперативлар раҳбарларининг билим ва тажрибасини ошириш билан шуғулланамиз.

    Агротаҳлил йўналиши қишлоқ хўжалигини таҳлил қилиш билан шуғулланади. Масалан биз бутун Испания ҳудудидаги зайтун плантацияларининг ҳолати билан танишиб, уларни таҳлил қилишимиз ёки Андалусия ҳудудида зайтун етиштириш соҳаси қандай ривожланаётганини ўрганишимиз мумкин», — дейди Las Palmerillas тажриба маркази директори Хуан Хосе Уэсо.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Ҳозирда Cajamar бирлашмаси таркибида иккита тажриба маркази фаолият юритади.

    • Las Palmerillas тажриба маркази
    • Валенсия автономиясидаги Payporto тадқиқот маркази
    Las Palmerillas тажриба марказида иссиқхона шароитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда тропик ва субтропик мевали дарахтларини етиштириш билан шуғулланади.

    Валенсиядаги тажриба маркази эса ўсимликлар навларини очиқ дала майдонларида етиштиришни тадқиқ қилади. Ушбу марказда асосан цитрус мевалари етиштирилади.

    Бирлашманинг тадқиқот лойиҳалари тўрт йўналишда олиб борилади:
    • Аграр барқарорлик
    • Озиқ-овқат маҳсулотлари ва саломатлик
    • Биоиқтисодиёт
    • Иссиқхона технологиялари.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    «Las Palmerillas маркази 1975 йилда ташкил этилган. Биз бу ерда янги иссиқхона лойиҳалари яратиш, шунингдек иссиқхоналар қуриш учун ишлатиладиган пластик таркиби устида ҳам ишлаймиз. Биз иссиқхоналаримизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

    Шунингдек, иссиқхоналар қуришда ўсимликлар фотосинтезига ижобий таъсир кўрсатувчи таркибга эга пластикдан фойдаланамиз.

    Ҳаммага маълумки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув асосий аҳамиятга эга. Биз маҳсулотларимизни етиштиришда барча табиий ресурслардан рационал фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

    Марказимиз иссиқхоналарида талаб юқори бўлган, даромад келтирадиган маҳсулотлар, хусусан папая, питая, маракуйя, литчи етиштирамиз.

    Озиқ-овқат маҳсулотлари инсон организми учун хавфсиз бўлибгина қолмай, уни витаминлар билан тўйинтириши ҳам керак. Биз фаолият йўналишимиз давомида шу жиҳатга эътибор қаратамиз. Хусусан, ўсимликлар касалликларига қарши кимёвий усулда эмас, биологик усулда курашимиз. Бунда ўсимлик зараркундаларига қарши турли ҳашаротлардан фойдаланамиз», — дейди Хуан Хосе Уэсо.

    Лас Палмериллас тажриба марказида етиштирилаётган папайя. Фото: Юрий Корсунсев

    Лас Палмериллас тажриба марказида етиштирилаётган папайя. Фото: Юрий Корсунсев

    Шунингдек, тажриба маркази директорининг айтишича, иссиқхоналарда ҳосил йиғиб олинганидан сўнг қоладиган ўсимликлар пояси, барглари ва палагидан ҳам унумли фойдаланилади.

    «Масалан, биз шундай биотехнологик тизим яратдик: Унга кўра, фойдаланилмаган тарвуз қайта ишланади ва ундан парчаланувчи пластик ишлаб чиқарилади. Ушбу тизим ҳозирда амалиётда қўлланилмоқда. Бу фақат бизнинг ишланмамиз эмас, ҳанкорликдаги лойиҳа. Кимдир полимерлар устида, кимдир шакар ажратиб олиш устида ишлади, шу тарзда бу лойиҳа яратилди. Шу тарзда биз экологияга зарарсиз маҳсулот ишлаб чиқарамиз ҳамда биоқолдиқларни фойдали ишга йўналтирамиз.

    Кимёвий моддалардан қанча узоқлашсак, ҳаёт сифатимиз шунча яхшиланади. Шунинг учун ҳам биз тупроқ унумсдорлигини ошириш учун кимёвий эмас, биологик ўғитлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз», — дейди Хуан Хосе Уэсо.

    Маълумот учун, Cajamar бирлашмаси бир қатор хорижий давлатлар, хусусан Туркия, Тунис, Италия билан ҳамкорлик қилади.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    «Пластик биз яшаётган ҳозирги даврда жуда зарарли модда сифатида кўрилсада, бизнинг иссиқхоналаримизда ишлатиладиган пластик таркиби жиҳатидан мутлақо бошқача. Бу пластик майдаланади, кейин эса гул учун туваклар ёки биз кундалик ҳаётимизда фойдаланадиган бошқа пластик идишлар ишлаб чиқариш учун топширилади. Бу шундай материалки, ундан умрбод фойдаланиш мумкин», — дейди марказ директори Хуан Хосе Уэсо.

    «Алмерия иссиқхоналарида февраль ойидан октябрь ойига қадар бир муаммо юзага келади: бу ортиқча қуёй нурлари. Биз ушбу муаммони бартараф этиш учун иссиқхона томидаги пластикни яна бир қават материал билан ёпамиз.

    Алмерияда ёмғир жуда кам (бир квадрат метр ҳудудда йилига 220 миллиметр) ёғади. Биз ёмғир сувини тўпласак, суғоришга умумий эҳтиёжнинг 20—30 фоизини қоплаймиз.

    Одатда 90 фоиз иссиқхоналарда йирик қумли тупроқдан фойдаланилади. Жўяк чуқурлиги 20—30 сантиметр бўлади. Қумли қатлам тупроқ ҳароратининг бир мунча юқори бўлишини таъминлайди. Шунинг учун буғланиш йўли билан сувнинг йўқотилиши кескин қисқаради», — дейди Las Palmerillas тажриба маркази ходимаси Мария Долорес-Фернандес.

    Las Palmerillas тажриба маркази ходимаси Мария Долорес-Фернандес. Фото: Юрий Корсунцев

    Las Palmerillas тажриба маркази ходимаси Мария Долорес-Фернандес. Фото: Юрий Корсунцев

    Алмериядаги барча иссиқхоналар томчилатиб суғориш усулидан фойдаланади. Йилдан йилга ер эгалари суғоришнинг янгидан янги технологияларини амалиётга жорий этмоқда. Хусусан, Алмериядаги хўжаликларнинг 70 фоизи сувни бошқариш бўйича комютер тизимидан фойдаланади. Ушбу тизим сув ҳажми ва унинг қайси пайтда қуйилиши кераклигини, шунингдек ўғит бериш вақти ва миқдорини ҳам аниқлаб беради.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    «Иссиқхона хўжаликларининг асосий фойдаси бу уларда очиқ тупроқда етиштириладиган ўсимликларга сарфланадиган сувнинг ярмини ишлатиб, маҳсулот етиштириш мумкин.

    Йилда 11 ой ишлайдиган ва икки циклга эга (бунда биринчи қалампир, кейин унинг ўрнига тарвуз етиштирилиши кўзда тутилади) иссиқхоналарнинг бир гектар ер майдонига 5 минг куб метр сув ишлатилади.

    Агар шу маҳсулотларни очиқ тупроққа экканимизда роппа-роса икки марта кўп сув яъни 10 минг кубометр сув кетар эди.

    Шунингдек, иссиқхоналарга экилган экиндан очиқ тупроқдагига нисбатан кўпроқ ҳосил олишимиз мумкин. Масалан иссиқхонада 1 метр куб майдонга экилган помидордан 18 килограмм ҳосил олиш мумкин.

    Алмерияда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида очиқ тупроқда етиштириладиган маҳсулотлар иссиқхонада етиштирилади. Маҳсулотлар сентябрь ойидан май ойига қадар бозорга чиқарилади», — дейди Las Palmerillas тажриба маркази ходимаси Мария Долорес-Фернандес.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Мариянинг таъкидлашича, Алмерия иссиқхоналарининг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки уларнинг 80 фоизида ўсимликлар зараркунандаларини бартараф этиш учун ҳашаротлардан фойдаланилади. Шунингдек, иссиқхоналарда махсус ферментлар билан ишлов берилган иплар илиб қўйилади, бундай иплар эса зараркунандаларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади.

    Қайд этилишича, Алмерияда қишлоқ хўжалиги зараркунандалари билан озиқланувчи ҳашаротларни етиштириш билан шуғулланувчи махсус фирмалар бор.

    Хулоса қилиб айтганда, иссиқхоналар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган мамлакат Испаниянинг иссиқхоналарни ташкил этиш ва юритиш соҳасидан сувни тежаб ишлатиш, экологияни асраш, инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар етиштириш йўналишларида ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп.

    Севара Нишонова

    08.03.2020, 14:36   Изоҳ (0)   32591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда уч йилда 3,3 млрд долларга 183 та замонавий турар жой қурилади

    08.03.2020, 13:31

    Ўзбекистонда Coca-Cola’ни хусусийлаштириш нима сабабдан тўхтаб қолгани маълум қилинди

    08.03.2020, 12:27

    Тошкентда бир гуруҳ аёллар Бош прокуратура ва Вазирлар Маҳкамаси биноларида жанжал уюштиргани маълум қилинди

    08.03.2020, 10:10

    Ўзбекистонлик талаба Кореядан Тошкентга иситма билан қайтди, бироқ унда коронавирус аниқланмади

    08.03.2020, 09:57

    Бухорода қўшнисини баланд иморат қургани учун пичоқлаб ўлдирган фуқаро 19 йилга қамалди

    08.03.2020, 09:44

    Паркентдаги деҳқон бозорида ёнғин чиқди. Бозор фаолияти вақтинча тўхтатилди

    08.03.2020, 09:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазо секторидаги ҳужумда 78 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 июл, 09:44

    Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:35

    Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда 23 мингдан ортиқ фуқарода ўткир юқумли ичак касалликлари аниқланди — Санэпидқўмита

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:28

    “Манчестер Юнайтед”га “Ювентус” футболчисини таклиф қилишди

    Спорт | 15 июл, 09:27

    АҚШ Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олмоқчи 

    Дунё | 15 июл, 09:08

    Кадрорти сирлар: қадрдон фильмларни суратга олиш жараёнидаги кутилмаган воқеалар

    Маданият | 15 июл, 08:58

    “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги икки мавсумида 823 та маҳалла иштирок этмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 08:45

    Владимир Зеленский Украина мудофаа вазирини ўзгартириш ниятида

    Дунё | 15 июл, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.