8 мартга ўтар кечаси соат тахминан 23:30 атрофида Паркент тумани деҳқон бозорида ёнғин чиқди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар йўқ.
«Воқеа жойига кеча тунда вилоят ҳокими Рустам Холматов борди ва ёнғин сабабларини чуқур ўрганиш, оқибатларини бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди», — дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.
Айни пайтда ёнғин тўла ўчирилган, ҳудудда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ИИББ, туман ҳокимлиги мутасаддилари бўлиб туришибди. Ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари иш олиб бормоқда. Бозор фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Изоҳ (0)