Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 29-турида «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» жамоалари 8 март, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
«Олд Траффорд»да кечган Манчестер дербисида майдон эгаларининг қўли баланд келди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Антони Марсьяль «қизил иблислар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Баҳсга қўшиб берилган вақтнинг сўнггисида Скотт Мактоминей Эдерсоннинг хатосидан кейин «шаҳарликлар» дарвозасини ишғол қилиб якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги жамоа очколарини 45 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди. «Манчестер Сити» (57) эса иккинчи поғонада бормоқда.
АПЛ
29-тур баҳси
8 март, якшанба
«Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» 2:0
Голлар: 1:0 — 30 Марсьяль, 2:0 — 90+7 Мактоминей«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уильямс (Байи, 78), Шоу, Линдельоф, Уан-Биссака, Бруну Фернандеш (Игало, 88), Матич, Жеймс, Фред, Марсьяль (Мактоминей, 78), Магуайр.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Отаменди, Жоау Канселу, Зинченко (Менди, 77), Фернандиньо, Бернарду Сильва (Маҳрез, 59), Родри Эрнандес, Фоден, Гундўған, Стерлинг, Агуэро (Габриэль Жезус, 59).
Огоҳлантиришлар: Фернандино (29), Родри Эрнандес (30), Фред (42), Жоау Канселу (59), Магуайр (90), Габриэль Жезус (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)