«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 27-тури доирасида «Реал Сосьедад»га қарши кечган баҳсда (1:0) гол уришга эришди.
Бу аргентиналик футболчи учун чемпионат доирасидаги (474 ўйинда) 438-гол бўлди. Месси Европа кучли бешлик лигалари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Португалиялик футболчи 540 та ўйинда 437 та гол уришга эришган.
Бундан ташқари, Месси «Реал Сосьедад»га урган голи пенальтидан киритилди. Бу футболчи учун Ла Лига доирасида пенальтидан урилган 55-гол бўлди. Роналдуда эса ушбу кўрсаткич 61 га тенг.
Жорий мавсум Месси Испания чемпионатида 22 ўйин ўтказиб, 19 гол ва 12 та самарали узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)