8 март, якшанба куни, Иорданиянинг Амман шаҳрида Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақа доирасида навбатдаги жанглар ўтказилди.
-75 килограмм вазн тоифаси вакили Фанат Қаҳрамонов чорак финалда қозоғистонлик Абилхон Аманқулга қарши жанг ўтказиб, мағлубиятга учради. Аммо Фанат Олимпиада йўлланмаси учун имкониятни сақлаб қолди. Боиси ушбу вазн тоифасида Олимпиадага 5 та йўлланма ўйналади. Фанат чорак финалда мағлуб бўлган бошқа боксчилар билан 1 та йўлланма учун кураш олиб боради.
+91 килограмм вазн тоифасида Баҳодир Жалолов чорак финал баҳсини баҳрайнлик Данис Латиповга қарши ўтказиб, 3 раунд якунига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Баҳодир ҳам Токио Олимпидасига йўлланмани ўзиники қилди ва лицензио мусобақанинг ярим финалига чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бобоусмон Ботуров ҳамда Санжар Турсуновларнинг Олимпиадага йўлланмани қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)