Футбол бўйича Германия чемпионатининг 25-турида «Бавария» 8 март, якшанба куни «Аугсбург»га қарши баҳс олиб борди.
Иккинчи бўлим дебютида Томас Мюллер мюнхенликларнинг дастлабки голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Леон Горетцка ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Ушбу ғалабадан кейин «Бавария» очколарини 55 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади ва энг яқин таъқибчисини тўрт очкога ортда қолдирмоқда.
Бундеслига
25-тур баҳси
8 март, якшанба
«Бавария» — «Аугсбург» 2:0
Голлар: 1:0 – 53 Мюллер, 2:0 – 90+1 Горетцка.«Бавария»: Нойер, Павар, Алаба, Боатенг, Киммих, Алькантара (Мартинес, 85), Дэвис, Коутиньо (Люка Эрнандес, 85), Гнабри, Зиркзее (Горетцка, 70), Мюллер.
«Аугсбург»: Люте, Едвай (Удуохай, 80), Макс (Варгас, 67), Гауэлеу, Яго, Байер, Левен (Финнбогасон, 76), Рихтер, Хедира, Фрамбергер, Нидерлехнер.
Огоҳлантириш: Алькантара (85).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)