Telegram’даги бир қатор каналларда «Қарши шаҳрида ‘участковой’ бир аёл билан қўлга тушиб қолди» сарлавҳали видео тарқалган эди. Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати ушбу видео юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, видеода Касби тумани марказида жойлашган гўзаллик салонида фуқаролар ва ИИБ ходими Аҳрор Умидов ўртасида 2018 йил 8 ноябрь куни бўлган тортишув акс этган. Ҳолат юзасидан 2018 йил декабрида тегишли соҳа хизмати масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилган.
Хизмат текшируви якунларига кўра, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ профилактика катта инспектори лавозимида ишлаган майор Аҳрор Умидовга «эгаллаб турган лавозимидан озод этиш» жазоси қўлланилиб, у кичик лавозимга ўтказилган.
Изоҳ (0)