• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёлик «банкир» фуқаро номига чиққан чорва кредитини «еб кетди». Фуқаро олмаган кредити учун фоиз тўламоқда

    Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида банк масъули фуқарога чорва учун ажратилган 20 миллион сўм кредитни ўзлаштириб юборди, фуқаро эса олмаган кредити учун фоиз тўлашга мажбур бўлмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2019 йил 17 май куни «Агробанк»нинг Деҳқонобод филиали томонидан Гулзода Бойқуловага чорва учун 20 миллион сўм кредит расмийлаштирилган ва «Шойимов Дўстқобил» фермер хўжалиги томонидан чорва моллари ажратиб берилган.

    Бироқ чорва моллари фуқарога етиб бормаган. Таъкидланишича, банк масъул ходими Зафар Боймуродов таъминотчидан олинган чорва молларини ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

    «Зафар исмли банк ходими биз учун ажратилган чорва кредитига олинган қўйларни мижозга олиб бориб бераман, деб таъминотчидан олиб кетган. Биз эса бундан бехабар қолганмиз. Банк берган чекни олиб, қачон бизга чорва беришаркан, деб юраверганмиз», — дейди Гулзода Бойқулованинг келини Рушана Эрматова.

    Фото: «Дарё»

    Гулзода Бойқулова номига расмийлаштирилган кредит ҳужжатларини келини Рушана Эрматова тайёрлаган ва бу жараёнда унга ўша пайтда банк бошқарувчиси ўринбосари бўлган Зафар Боймуродов кўмаклашган. Барча ҳужжатларда Гулзода Бойқулова имзоси кўрсатилган бўлса-да, кредитга банк масъули эга чиққан.

    Қайд этилишича, банкка тақдим этилган ҳужжатларда фуқаро Гулзода Бойқулованинг чорва моллари олдида тушган расми ҳам илова қилиниб, фуқаро молларни олгани айтилган ва банк таъминотчига кредит маблағини тўлаб берган. Таъминотчи эса пулни олгач, молларни Зафар исмли банк ходимига топширган.

    «Зафар бизга қўйни олдида расмга тушишимизни, шундай қилсак кредит тезроқ берилишини айтди. Шунинг учун ҳам Гулзода опамни тоққа олиб чиқиб, қўйларнинг олдида ўзим расмга туширдим ва банкка бердим. Кейин билсам, Зафар шу расмни кўрсатиб банкдан пулни чиқариб, эга чиққан», — дейди Рушана Эрматова.

    Гулзода Бойқулова

    Гулзода Бойқулова
    Фото: «Дарё»

    «Агробанк»дан маълум қилишларича, Зафар Боймуродов исмли шахс ҳозирда ушбу молия муассасасида ишламайди, у ишдан бўшатилган. Банк раҳбарияти собиқ ходимнинг мазкур қилмишини кредит фоизи тўланмаётгани ҳақида фуқарога огоҳлантириш хати бергач билган ва бу ҳақда туман прокуратурасига маълум қилган.

    Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи Ҳусниддин Амирқуловнинг маълумот беришича, собиқ банк ходими Зафар Боймуродовнинг устидан нафақат Гулзода Бойқулова, балки бошқа бир неча фуқаро ҳам шикоят қилган.

    «Мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари давом этяпти, тез орада ҳолат бўйича батафсил маълумот берилади», — дея қўшимча қилди Ҳусниддин Амирқулов.

    04.03.2020, 21:52   Изоҳ (0)   36345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш бўйича янги йўриқнома қабул қилиш кутилмоқда

    04.03.2020, 21:21

    The Telegraph Ўзбекистонни коронавирусдан холи давлатлар қаторига киритди

    04.03.2020, 21:05

    Зулайҳо Маҳкамова Тўрақўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди. У Ўзбекистондаги бешинчи аёл ҳоким бўлди

    04.03.2020, 19:03

    Ўзбекистонда 5 март куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    04.03.2020, 18:47

    Ўзбекистондаги барча боғчаларда коронавирусга қарши назорат тардбирлари кучайтирилади

    04.03.2020, 18:17

    Ўзбекистондаги темирйўл вокзалларига мобил тасдиқлаш ускуналари ўрнатилиши мумкин

    04.03.2020, 17:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.