Марказий банк 25 февралдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё»

Унга кўра долларнинг расмий курси 2,21 сўмга пасайиб, 9 526,28 сўмни ташкил қилди. Евро курси 10 сўмга кўтарилиб, 10 329,35 сўм бўлди.

Ўтган ҳафтада долларнинг расмий курси қаторасига учинчи ҳафта пастлаб, 9 528,49 сўмни ташкил қилган эди.