Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижонда пичоқ билан тенгдошини қўрқитаётган йигит видеоси тарқалган ва мазкур «самосуд» жараёни саҳналаштирилганлиги маълум бўлган эди. Андижон вилояти ИИБ томонидан маълум қилинишича, мазкур ўсмирларнинг қилмиши жамоатчилик олдида муҳокама қилинди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Хабар берилишича, жорий йилнинг 3 январь куни Шаҳрихон туманида яшовчи С.О., К.Қ. ва И.Н. хонадонни таъмирлаётган вақтида О.С.нинг кийимига қизил бўёқ тўкилиб кетган.  С.О.нинг таклифига кўра, ўсмирлар сунъий равишда калтакланаётган шахснинг ҳолатини вужудга келтириб, видеотасвирга олган ҳамда ижтимоий тармоқларга чиқариб юборган.

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида сунъий равишда калтакланаётган шахснинг ҳолатини вужудга келтириб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган С.О., К.Қ. ва И.Н. аниқланиб, ушланган.

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Хабар берилишича, Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари раислигида С.О., К.Қ. ва И.Н.нинг қилмишлари кенг жамоатчилик иштирокида, уларнинг ота-оналари билан биргаликда танқидий муҳокама қилинган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда