Фурқат Худойбердиев Тошкент вилоятининг Бекобод туманига, Улуғбек Ялгашев вилоятнинг Янгийўл туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фурқат Худойбердиев Бекобод тумани раҳбари лавозимида Неъмат Абдуллаевни алмаштирган. Ушбу тайинловга қадар 41 ёшли Худойбердиев Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаётган эди.
Улуғбек Ялгашев эса Янгийўл тумани ҳокими лавозимида Абдуқаҳҳор Тўхтабоевнинг ўрнини эгаллади. Ялгашев (1973 йилда туғилган) жорий тайинловга қадар Ўзбекистон Ҳисоб палатасида бош инспектор сифатида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги Бўка тумани ҳокими ўзгаргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)