Андижонда пичоқ билан тенгдошини қўрқитаётган йигит видеоси тарқалган ва мазкур «самосуд» жараёни саҳналаштирилганлиги маълум бўлган эди. Андижон вилояти ИИБ томонидан маълум қилинишича, мазкур ўсмирларнинг қилмиши жамоатчилик олдида муҳокама қилинди.
Хабар берилишича, жорий йилнинг 3 январь куни Шаҳрихон туманида яшовчи С.О., К.Қ. ва И.Н. хонадонни таъмирлаётган вақтида О.С.нинг кийимига қизил бўёқ тўкилиб кетган. С.О.нинг таклифига кўра, ўсмирлар сунъий равишда калтакланаётган шахснинг ҳолатини вужудга келтириб, видеотасвирга олган ҳамда ижтимоий тармоқларга чиқариб юборган.
Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида сунъий равишда калтакланаётган шахснинг ҳолатини вужудга келтириб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган С.О., К.Қ. ва И.Н. аниқланиб, ушланган.
Хабар берилишича, Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари раислигида С.О., К.Қ. ва И.Н.нинг қилмишлари кенг жамоатчилик иштирокида, уларнинг ота-оналари билан биргаликда танқидий муҳокама қилинган.
Изоҳ (0)