18 февраль, сешанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Хубэй, Хитой

Ҳимоя кийимларини кийиб олган ишчилар коронавирус ўчоғи саналган Ухань шаҳридаги уйларни текширмоқда. Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 72 минг кишидан ошиб кетди.

Фото: Reuters

Покистон

Полиомиелитга қарши эмлаш жараёни.

Фото: AP Photo

Абу-Даби, БАА

Саида Мирзиёева турмуш ўртоғи, фарзандлари ва укаси Миралишер билан Шайх Зайд масжидини зиёрат қилди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Сиануквил, Камбоджа

Қурилиш майдони яқинидаги эркак. Хитойда тарқалган коронавирус сабабли Камбоджада сайёҳлар оқими камайди.

Фото: Getty Images

Флорида, АҚШ

Daytona 500 Nascar пойгаларида америкалик Райан Ньюман финишга яқин авария бўлди ва оғир аҳволда шифохонага етказилди.

Фото: Reuters

Ментон, Франция

Ментон шаҳрида лимонлар фестивали очилди.

Фото: EPA

Абу-Даби, БАА

АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Шайх Зайд масжидига ташриф буюрди.

Фото: Reuters

Шанхай, Хитой

Темирйўл бекатидаги эскалаторда тушаётган эркак.

Фото: Reuters

Киншаса, Конго ДР

Жамоат транспорти ЙТҲга учраган жойга тўпланган одамлар.

Фото: Reuters

Милан, Италия

Миланда мода ҳафталиги арафасида экофаолларнинг либосларда ҳайвонлар мўйнаси ва терисидан фойдаланилишига қарши норозилик акцияси ўтказилди.

Фото: AP Photo

Гонконг

Тай Мо Шан тоғи чўққисида коронавирусга қарши курашга бағишланган буддистларнинг диний маросими ўтказилди.

Фото: EPA

Тошкент вилояти

«Бўстон» санаторийсида икки ҳафта давомида карантинда бўлган ўзбекистонликларга уйига жавоб берилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Катманду, Непал

Непаллик ҳарбийлар Армия куни муносабати билан ўтказиладиган парад олдидан репеетиция қилмоқда. Непал армиясига 1744 йилда асос солинган.

Фото: EPA

Катмандуликлар ҳарбий парад репетициясини кузатмоқда.

Фото: EPA

Барселона, Испания

Барселона кўчаларидаги ҳимоя ниқоби таққан ва қўлидаги телефонида Mobile World Virus ёзуви туширилган Мона Лиза портрети. Аввалроқ Барселонада ўтказилиши керак бўлган Жаҳон мобил конгресси коронавирус сабаб бекор қилинганди.

Фото: Getty Images

Теҳрон, Эрон

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий нутқ қилмоқда.

Фото: Reuters

Шанхи, Хитой

Ишчилар шаҳар кўчаларини дезинфекция қилмоқда.

Фото: Reuters

Мит графлиги, Ирландия

От пойгаси иштирокчилари.

Фото: Getty Images

Мумбай, Ҳиндистон

Соҳилбўйида телефонда сўзлашаётган эркак.

Фото: Getty Images

Барретос, Бразилия

Ветеринар Мария Анжела Панелли тўтиқушни операция қилиб, унга резина тумшуқ қўйди.

Фото: Reuters

Шанхай, Хитой

Ҳимоя ниқоби тақиб олган аёл велосипедда сайр қилмоқда.

Фото: Getty Images

Афина, Греция

Пенсия ислоҳотига қарши Афинада 24 соатлик иш ташлаш уюштирилди.

Фото: Getty Images