• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тўйларни ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик киритилиши кутилмоқда

    Тўй-маросимларни ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Бу ҳақда 18 февраль, сешанба куни, АОКАда бўлиб ўтган «Тўй-маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорнинг жойларда ижросининг ташкил этилиши масалалари» мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

    Фото: Protoday

    Фото: Protoday

    Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаевнинг таъкидлашича, 2019 йил 14 сентябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ҳамда у билан тасдиқланган низом 2020йилнинг 1 январидан кучга кирди. Эндиликда оилавий тадбирлар белгиланган қатъий талаблар асосида ўтиши лозим.

    Мавзуга доир: 2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда тўйлар янги тартиблар бўйича ўтказилади. Асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

    «Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўй ва маросимларни ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тайёрланиб, Қонунчилик палатасига киритилган. Улар қонун лойиҳасини тез кунларда Сенатга беради ва у Сенатда тасдиқланади. Лойиҳада тўй, оилавий тантаналар ва маъракалар ўтказиш тартибини бузган шахслар ҳамда маросим ўтказилган жой эгалари жаримага тортилиши белгиланган.

    Тартибни бузганлар жазосиз қоладиган бўлса, барибир яна ўша дабдабали маросимлар ўтказишда давом этаверади. Қўшма қарорга асосан, тасдиқланган низом барчага баробар. Биз низом бўйича иш олиб борамиз. Кодекс тасдиқлангач, тартибни бузганларнинг ҳаммаси — у ҳоким бўладими, оддий ишчими ёки санъаткорми, ким бўлишидан қатъи назар, жавобгарликка тортилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма қарори — бу қонунга тенг. Шу қонун бўйича ҳам иш юритилади. Унга бир қатор вазирлик ва идора раҳбарлари масъул», — деди Бахтиёр Сайфуллаев.

    Тадбирда айтилишича, қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида парламент кенгашлари Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва уни ўтказишда фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш тартиби» ишлаб чиқилди.

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотларига кўра, Мусулмонлар идораси Фатво бўлими томонидан 2019 йил октябрида «Тўй, маросим ва маъракаларни меъёрида ўтказиш ҳақида фатво» лойиҳаси тайёрланди.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йил октябрида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш» деб номланган янги моддани қўшиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган эди.

    Агар қонун муҳокама учун эълон қилинган таҳририда қабул қилинса, у ҳолда Тўй ва маросимлар ўтказиш тўғрисидаги низомни бузган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари (1 январь ҳолатига кўра, 2,23 миллион сўм), маросим ўтказилган жой эгалари эса 30 баробари (6,69 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

    Мавзуга доир: 1 январдан тўй-ҳашамлар тўғрисидаги қарор кучга кирди

    Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова тўйларни намунавий ўтказиш бўйича сценарийлар ишлаб чиқишни таклиф қилган эди. Кейинроқ ўша вақтдаги маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ўз ўринбосарининг фикрини нотўғри деб баҳолаб, тўйларни бир хил сценарий асосида ўтказиб бўлмаслигини айтган. Собиқ сенатор Иқбол Мирзо эса дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш кераклигини таъкидлаган эди.

    Аввалроқ Самарқандда келин-куёв дабдабали тўйдаги қарзларни тўлаш учун Россияга ишга бориб, ўша ерда ажрашиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

    18.02.2020, 21:56   Изоҳ (0)   52677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФҲДЁ органлари 2020 йил 1 апрелдан Давлат хизматлари агентлигининг тасарруфига ўтади

    18.02.2020, 21:42

    Сурхондарёдан Оҳангаронга турмушга чиққан келин 3 йилдан буён қидирилмоқда (видео)

    18.02.2020, 21:28

    Ўзбекистонда ёшлар қатламини 18 дан 35 ёшгача қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда

    18.02.2020, 21:12

    Блогер Отабек Нуритдинов масжид яқинида ароқ сотилаётганини танқид қилгани учун калтакланди

    18.02.2020, 19:07

    Наманганда мактабларга 1,3 млрд сўмлик мусиқа асбоблари топширилди

    18.02.2020, 18:37

    Жиноят ишлари бўйича судда илк маротаба болаларга дўстона муҳитли тергов хонаси очилди (фото)

    18.02.2020, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.