17 февраль, душанба куни республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз, ҳарорат 5—10 даража илиқ атрофида бўлади. Бироқ кечга яқин Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан об-ҳаво шароитлари ўзгаради. Булутлар кўпайиб, тунда мамлакатнинг шимолий туманларидан ташқари қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, бундай шароит 18 январь, сешанба куни ҳам кун бўйи давом этади. Шу куни ҳаво ҳарорати кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Иш ҳафтасининг ўртасида совуқ ҳаво оқимининг таъсири айниқса кечаси сезилиб туради. Тунги ҳарорат 1—3 даража совуққача пасаяди, 20 февраль, пайшанба куни эса ҳарорат кундузи 10—15 даражагача илиқ бўлади.
Иш ҳафтасининг охирида об-ҳаво яна айнишни бошлайди. 21 февраль, жума куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёғингарчилик бўлади. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда водий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тунги ҳарорат 0—5 даража илиққача кўтарилади, кундузи 10—15 даража атрофида бўлади.
Изоҳ (0)