• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда босқинчилик қилиб, ўзганинг мулкини эгалламоқчи бўлган жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди

    Самарқандда босқинчилик жиноятини содир этган фуқароларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2019 йилнинг 22 апрель куни соат тонгги 04:20 атрофида 1991 йилда туғилган Сарвиноз Ниғматова Д.В. билан бирга Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчасидаги хонадонда ухлаб ётган вақтида 1982 йилда туғилган Жонибек Саидмуродов ва 1983 йилда туғилган Фируз Муродов ушбу хонадонга кириб, Д.В.га гўёки, Сарвиноз Ниғматова уларнинг қариндоши эканлигини, унга уйланмасдан алдаб юрганлиги учун жазолашларини айтган. Сўнг улар Д.В.ни дўппослаб, қўл-оёқларини боғлаб, кийимларни ечиб, яланғоч ҳолатга келтириб расмга тушириб, уни интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини айтиб қўрқитган.

    Жонибек Саидмуродов ва Фируз Муродов жабрланувчи Д.В.дан ижтимоий тармоқларда сурати тарқаб кетмаслиги учун 7 минг доллар пул беришини талаб қилган.

    Шунингдек, Сарвиноз Ниғматова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Жонибек Саидмуродов ва Фируз Муродов жабрланувчи Д.В.га нисбатан товламачилик ҳаракатларини амалга ошираётган вақтида қулай фурсатдан фойдаланган. Сарвиноз Ниғматова ушбу жиноятни ўзи ташкил қилганлигини билдирмаслик мақсадида Д.В.га тегишли бўлган Nexia русумли автомашинада турган 6 200 000 сўм пул ва 500 долларлик телефон аппаратини талон-торож қилган. Бу ҳам етмаганидек, Д.В.нинг фуқаролик паспорти ва бошқа ҳужжатларини ғаразли ниятда эгаллаб олган.

    Тергов давомида маълум бўлишича, Сарвиноз Ниғматова ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида танишлари Жонибек Саидмуродов ва Фируз Муродов билан олдиндан тил бириктириб, ўзининг жиноий режасига кўра, у билан ўзаро ишқий муносабатда бўлиб келган таниши Д.В.нинг моддий шароити яхши эканлигини билгани ҳолда, унга зўрлик ишлатиш ва у сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш йўли билан қўрқитиб, моддий қимматликларини эгаллашни мақсад қилган.

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи Фируз Муродовнинг таъкидлашича, Сарвиноз Ниғматованинг чақируви асосида Жонибек Саидмуродов билан уйга кириб, яланғоч ҳолатда ухлаб ётган Д.В.ни бир-икки мушт билан урган. Унга Сарвиноз Ниғматованинг аммасининг ўғиллари эканлигини айтиб, уйланмасдан алдаб юрганлиги сабабли уни жазолашини билдириб, турли жойларига тепган.

    Воқеа содир бўлган куни таниши Жонибек Саидмуродов билан хонадондан чиқиб, яшаш уйига кетган. 2019 йилнинг 23 апрель куни Жонибек Саидмуродов унга орқаларидан одам тушганлигини билдириб, Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиш кераклигини айтган. Шундан сўнг, у Жонибек Саидмуродов билан бирга Тошкент шаҳрига келган. Кечгача Тошкент шаҳрида бўлиб, Қозоғистонга ўтиб кетмоқчи бўлиб, чегарадан ўтаётганида Ўзбекистон чегарачилари уларни ушлаб, ИИБ ходимларига топширган.

    Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Жонибек Саидмуродовнинг маълум қилишича, мазкур ишни бажариш учун таниши Фируз Муродов иккаласи Сарвиноз Ниғматовадан дастлаб 1200 доллар талаб қилган. Сарвиноз Ниғматовага бу сумма қимматлик қилишини айтганидан сўнг 600 доллар беришга келишган.

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Ф.Саматовнинг «Дарё»га маълум қилишича, судланувчилар Фируз Муродов ва Жонибек Саидмуродов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Судланувчи Сарвиноз Ниғматовага эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «в» банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    17.02.2020, 18:25   Изоҳ (0)   19739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзини пайғамбар деб эълон қилган бухоролик аёл жазоланди

    17.02.2020, 17:55

    Сирдарёда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган оила аъзоларини дафн қилиш учун 30 млн сўм ажратилди

    17.02.2020, 17:40

    Чилонзорда лифтда 18 ёшли қизга ҳужум қилган шахс қидирилмоқда

    17.02.2020, 17:11

    Россияда юз берган авария оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    17.02.2020, 16:25

    Тошкент вилоятида аварияларнинг 42 фоизини 18-30 ёшли ҳайдовчилар содир этаётгани маълум қилинди

    17.02.2020, 16:11

    Ўзбекистонда прописка сўзи амалиётдан чиқарилади

    17.02.2020, 15:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.